«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 02:26
ЎЗO‘Z

Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган

26 мар, 17:30 4 394 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ташхиси билан даволанаётган беморларнинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Коронавирус билан оғриганларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институтида даволанмоқда. Уларнинг саломатлик бўйича кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

Ҳозирги пайтда жами 60 нафар беморнинг 13 нафарида коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган пневмония (зотилжам — ўпка яллиғланиши)белгилари пайдо бўлган, ташхис рентген текшируви ёрдамида тасдиқланган. Мана шу беморлардан 4 нафарининг аҳволи даволовчи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Аммо унутмаслигимиз керакки, тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади
», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Мутахассис буйрак трансплантацияси қилинган беморларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли қай даражада бўлиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Нафақат буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар, балки бошқа сурункали соматик касалликларга чалинган аҳоли ҳам хавфли гуруҳга киради. Демак, биз уларни касалланиб қолишдан ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликка эрта ташхис қўйилиб, асоратлар юзага келмасдан туриб даволаш муолажалари бошланса, жиддий асоратларсиз даволаб юбориш имконияти сақланиб қолади ва мавжуд», деди у АОКАда ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида.

Нурмат Отабеков касалликнинг онадан ҳомилага ўтиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганини билдирган.
«Мавжуд тиббиёт адабиётларда коронавирус инфекциясини онадан ҳомилага ўтганини тасдиқловчи маълумотлар йўқ», деди у.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирусга чалинган беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда 25 мар, 11:23
  • Коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ эмас – Нурмат Отабеков 24 мар, 18:57
  • Беморларнинг 5 нафари тузалмоқда - Баҳром Алматов 24 мар, 13:36
  • Коронавирусга чалинган фуқаролар ҳолати ҳақида хабар берилди 22 мар, 11:06
  • Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди 20 мар, 16:38
  • Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар берилди 16 мар, 12:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 223
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 206
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 284
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 456
  • АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи 28 фев, 22:00 599
  • ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди 28 фев, 21:30 704
  • Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт 28 фев, 20:53 821
  • Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот 28 фев, 20:05 438
  • Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди 28 фев, 19:28 626
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 390
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 527
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 976
  • Бўлимлар