«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 19:51
ЎЗO‘Z

Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди

26 мар, 10:07 1 497 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди Фото: AP
Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги масжидларда теракт содир этишда айбланган австралиялик Брентон Таррант 51 кишини ўлдиришда айбини тан олди. Бунгача у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келаётганди. Бу ҳақда New Zealand Herald нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли Таррант Крайстчёрч суди йиғилишида видеоалоқа орқали шаҳардаги иккита масжидда содир этган отишмада 51 кишини ўлдирганликдаги ва 40 та суиқасддаги айбини тан олган.

Айбланувчи 2019 йил 15 март куни Крайстчёрчдаги Линвуд Масжид ва Ал-Нур масжидларига бостириб кириб, у ердаги одамларни ўққа тута бошлаган. Бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин одам яраланган.

Таррант масжидлардан бирига ҳужумни видеога олиб, уни Facebook’да жонли тарзда трансляция қилган. У ҳужумни содир этишдан олдин ижтимоий тармоқларда миллатчилик руҳидаги манифест эълон қилиб, унда мусулмон давлатлардан Европага ва бошқа инглиззабон давлатларга миграцияга қарши эканини баён қилган.

Отишмадан кейин полиция терактлар содир этилган масжидларда бир нечта қўлбола портловчи қурилмаларни аниқлаб, уларни зарарсизлантирган.
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳужумларни теракт деб атаган.

2019 йил майида Таррантга террорчилик айблови илгари сурилган. Дастлаб у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келган. Унинг иши бўйича суд жараёни 4 майда бошланиши режалаштирилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Янги зеландиялик террорчининг ҳомийлари маълум қилинди 27 мар, 17:06
  • Янги Зеландия бош вазири терактдан 9 дақиқа олдин террорчидан хат олган 17 мар, 18:30
  • Эрдўған: "Янги Зеландияда теракт содир этган жиноятчи икки марта Туркияга келган" 16 мар, 20:54
  • Янги Зеландиядаги ҳужум қурбонлари сони 49 нафаргача ошди 16 мар, 08:33
  • Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди (видео) 15 мар, 12:01
  • Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Стокгольм терактидаги айбини тан олди 11 апр, 21:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • «5 миллион ниқоб». Бу масала қандай ҳал бўлади? 29 мар, 19:24 1
  • Хитойлик мутахассисларнинг биринчи гуруҳи 30 март куни келиши кутиляпти 29 мар, 19:05 2
  • Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар олиб келинди 29 мар, 18:48 1
  • «У шоуда қатнашишни истаяпти чоғи». Мушук балет бўйича онлайн дарсга халақит берди (видео) 29 мар, 18:30 0
  • Она-бола эҳсон тарқатаётган имом-хатибни омма олдида ҳақорат қилди 29 мар, 18:28 2
  • Нилуфар Усмонова пулсиз қийналган пайтлари ва ўғлини ток уриб юборганидан кейин ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди 29 мар, 18:08 5
  • UFC чемпиони Жон Жонс қандай ҳибсга олинди? (видео) 29 мар, 17:50 123
  • Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади? 29 мар, 17:30 470
  • Ўзбекистонда икки марта эфирдан олиб ташланган «Севги изтироби» сериали яна намойиш этилади 29 мар, 17:10 247
  • Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан хавотирда 29 мар, 16:52 2 291
  • Олимлар коронавирус қандай ҳароратда яшай олишини аниқлади 29 мар, 16:49 3 331
  • Юлдуз Усмонова ҳар куни Instagram орқали жонли концерт беради (видео) 29 мар, 16:20 796
  • Бўлимлар