«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 12:33
ЎЗO‘Z

Ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади

26 мар, 09:29 1 232 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ:

• уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

• уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;

• туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади.

Низомда белгиланишича, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.
ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябригача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бошланғич бадал учун субсидия шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Низом доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги уй-жойлар аҳолига бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ипотека кредитлари асосида сотилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлат хизматлари маркази арзон уйлар ДХМлар орқали берилиши юзасидан тушунтириш берди 02 мар, 16:20
  • Руҳий касалликлар ва наркология диспансеридан маълумотнома қандай олинади? 22 фев, 19:10
  • Меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби белгиланди 13 фев, 16:07
  • 2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди 11 фев, 07:00
  • Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади 21 дек, 08:55
  • Судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказларида берилади 03 июн, 18:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади? 05 апр, 12:15 1
  • Неймар «Барселона»га, Гризманн эса ПСЖга йўл олиши мумкин 05 апр, 12:00 1
  • Нью-Йоркда шифокорлар халатлар ўрнига чиқинди пакетлари кийишларига тўғри келиши мумкин 05 апр, 11:41 127
  • Трамп ОПЕКни ноқонуний тузилма деб атади 05 апр, 11:26 146
  • Олимлар чивин ва пашшаларнинг коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини баҳолашди 05 апр, 11:09 437
  • Xiaomi 40 доллардан арзонроқ турувчи «ақлли» камераларни тақдим этди 05 апр, 10:52 219
  • Коронавирус сабабли дунёдаги ҳаво қанчалик тозаланди? 05 апр, 10:34 227
  • Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди (видео) 05 апр, 10:21 541
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 298 тага етди 05 апр, 10:00 939
  • Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди 05 апр, 09:30 810
  • Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берилди 05 апр, 09:00 1 822
  • Трамп ОАВни коронавирус мавзусида ваҳима тарқатмасликка чақирди 05 апр, 08:38 312
  • Бўлимлар