«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 11:44
ЎЗO‘Z

Фабрегас «Арсенал»дан кетиш сабабини очиқлади

26 мар, 08:43 675 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фабрегас «Арсенал»дан кетиш сабабини очиқлади Фото: Getty Images
«Монако» ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас Лондоннинг «Арсенал» клубини нима сабабдан тарк этганини айтди. Испаниялик футболчи 2003—2011 йиллар мобайнида «канонирлар» сафида тўп сурган ва кейинчалик «Барселона»га йўл олганди.

«Сардор эдим, ҳар доим босим ҳис қилганман. Қандайдир соврин ютиш учун ушбу жамоани бошқаришим керак эди. Боримни берардим. Баъзида мағлубиятдан кейин уйга бориб йиғлардим.

Авваллари ғам чекардим, уйқусиз тунлар бўларди. Фараз қилинг, сиз мағлубиятдан кейин автобусда қайтяпсиз, топталгансиз, яксон бўлгансиз, кейин эса айрим футболчилар кулишиб қаерда дам олишни муҳокама қилади.

Бу бир неча йиллаб давом этди. Чиройли футбол намойиш қилардик ва бундан роҳатланардим, бироқ жамоани ортимдан эргаштириш учун ўзимга босим қилардим. Баъзи вақтларда ўзимни ёлғиз ҳис қилардим.

Сўнгги 2—3 йилда, ўйлашимча, фақат Робин ван Перси ва Самир Насри психология ҳамда техника борасида менинг даражамда эди. Манманлик қилмоқчи эмасман, менга шундай кўринарди.

Миямда турли ўйлар юрарди. Тан олиш керак, тушкунликка тушиб қолгандим, руҳан ва жисмонан чарчагандим. Боримни бериб ўйнасамда бизга бир нечта харид етишмаётганини билиб туриш оғир эди.

Айрим футболчиларнинг ишга бўлган муносабатини кўриб, ўз омадимни бошқа жойда синаб кўриш қарорига келдим. Агар бу ҳолатлар бўлмаганида мен «Арсенал»ни тарк этмаган бўлардим», — дея Фабрегас сўзларини келтирмоқда Goal.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Арсен Венгер нима учун "Реал"ни рад этгани ҳақида оммага маълум қилди 15 окт, 23:46
  • 13 йил ўтиб. АПЛ тарихидаги энг машҳур сирлардан бири очилди 04 окт, 22:20
  • “Арсенал” Арда Туронга қизиқиб қолди 10 июл, 12:40
  • АПЛда энг кўп жароҳат оладиган футболчилар 26 мая, 12:51
  • Фабрегас Месси билан казинога боргани ҳақида гаплашишни истамаслигини айтди 11 мар, 22:17
  • Жозе Моуриньо: Фабрегас «Челси»га ўтишини кутмагандим 11 мар, 21:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трамп ОПЕКни ноқонуний тузилма деб атади 05 апр, 11:26 0
  • Олимлар чивин ва пашшаларнинг коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини баҳолашди 05 апр, 11:09 1
  • Xiaomi 40 доллардан арзонроқ турувчи «ақлли» камераларни тақдим этди 05 апр, 10:52 0
  • Коронавирус сабабли дунёдаги ҳаво қанчалик тозаланди? 05 апр, 10:34 3
  • Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди (видео) 05 апр, 10:21 7
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 298 тага етди 05 апр, 10:00 7
  • Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди 05 апр, 09:30 7
  • Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берилди 05 апр, 09:00 933
  • Трамп ОАВни коронавирус мавзусида ваҳима тарқатмасликка чақирди 05 апр, 08:38 202
  • Бечора Дибала. У коронавирусни енголмади 05 апр, 08:37 1 373
  • Москвада корхона ва муассасалар ходимларига 1,5 метрлик ижтимоий масофа сақлаш талаби қўйилди 05 апр, 08:13 149
  • Пропискага оид янги лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди 05 апр, 07:47 401
  • Бўлимлар