«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 10:46
ЎЗO‘Z

Ҳавонинг исиб кетиши коронавирусга таъсир қилмаслиги мумкин

26 мар, 06:00 3 548 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳавонинг исиб кетиши коронавирусга таъсир қилмаслиги мумкин Фото: Getty Images
Об-ҳаво шароитлари коронавируснинг тарқалишига таъсир қилмайди, деб ёзади Италиянинг Il Giornale нашри.
Вирусолог Роберто Буриони ҳавонинг исиб кетиши натижасида пандемия пасаяди деган тахминларга қўшилмади. Мутахассис фикрига кўра, вирусга қарши курашда давлатлар томонидан қабул қилинган чеклов чоралари самарали холос.

Унинг таъкидлашича, илиқ кунлар келиши билан барча респиратор касалликлар ҳақиқатдан ҳам камроқ юқади, ҳаводаги сўлак томчилари эса тезроқ буғланиб кетади. Аммо бу нарсаларнинг ҳозирги вазиятга алоқаси йўқ.

Қайд қилиш жоизки, Бикокка Милан университети, Рим университети III ва Кьети-Пескара университети олимлари ҳам шундай хулосага келишган. Улар Ухань, Ломбардия, Венетода COVID-19 билан хасталанган одамлар миқдорини таққослаб кўришган ва уларнинг сонини бу ҳудудлардаги об-ҳаво шароитига боғлиқлигини аниқлашмаган.

Италиялик олимлар инфекцияга қарши курашда илиқ об-ҳаво шароитининг фойда бериши ҳақидаги тахминни атипик пневмония билан таққослаш натижасида юзага келган деб ҳисоблашмоқда. 2002 йил охирида бошланган бу вируснинг эпидемияси 2003 йил ўрталарига келиб сўниб қолган эди. Мутахассислар фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш ўринли эмас.

Ҳозирги вақтда коронавирус 170та мамлакатда аниқланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, хасталанганлар сони 350 мингдан ошди. Шулардан 16 мингдан ортиғи вафот этди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳоят, коронавируснинг «нозик жойи» аниқланди 11 мар, 16:39
  • Коронавирус тарқалиши суръати ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланди 10 мар, 21:53
  • Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди 30 окт, 17:10
  • 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади 14 июл, 07:06
  • Йирик шаҳарлар аҳолиси саломатлигига бош хавф маълум бўлди 26 окт, 12:40
  • Ифлос ҳаво инсонлар умрини неча йилга қисқартириши ҳисоблаб чиқилди 25 авг, 00:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди (видео) 05 апр, 10:21 2
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 298 тага етди 05 апр, 10:00 6
  • Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди 05 апр, 09:30 5
  • Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берилди 05 апр, 09:00 931
  • Трамп ОАВни коронавирус мавзусида ваҳима тарқатмасликка чақирди 05 апр, 08:38 199
  • Бечора Дибала. У коронавирусни енголмади 05 апр, 08:37 1 371
  • Москвада корхона ва муассасалар ходимларига 1,5 метрлик ижтимоий масофа сақлаш талаби қўйилди 05 апр, 08:13 148
  • Пропискага оид янги лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди 05 апр, 07:47 401
  • Катта шаҳарларда «ўзини яккалаш» ҳамда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаби жорий этилмоқда 05 апр, 07:22 276
  • Берлин АҚШни Германияга мўлжалланган ниқобларни қароқчиларча эгаллаб олишда айблади 05 апр, 06:55 514
  • Google пандемияда одамларни кузатиш имконини берадиган сервисни ишга туширди 05 апр, 06:29 297
  • 6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш чекланади 05 апр, 06:00 874
  • Бўлимлар