«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 16:12
ЎЗO‘Z

Юракка нима фойда, нима зарар?

24 мар, 14:23 1 775 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юракка нима фойда, нима зарар? Фото: «Zen.yandex.com»
Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришда таомномага нафақат мазкур тизим учун фойдали егуликларни киритиш, балки зарарли маҳсулотларни чиқариб ташлаш ҳам муҳим, дея «La Vanguardia» испан газетасида ёзади кардиолог Пабло Канепа.

Юрак учун, айниқса, қизил гўшт хавфли. Бу маҳсулот таркибида тўйинган ёғлар кўп бўлиб, уни истеъмол қилишни чеклаш, унинг ўрнига моно- ва ярим тўйинган ёғларни танлаган маъқул. Ёнғоқ, зайтун ёғи, кунгабоқар пистаси, авокадо, балиқнинг айрим турлари уларнинг манбаи ҳисобланади. Кардиолог таомномага гўштнинг парҳезбоп турлари, масалан, товуқ гўштини киритишни маслаҳат беради.

Бундан ташқари, нонуштага ёрма ва пишириқларни, шунингдек, ярим тайёр маҳсулотларни — тайёр ва музлатилган пирог, пицца, пасталарни емаслик зарур. Бундай таом трансёғларга бой бўлиб, «ёмон» холестерин даражасини оширади, вазн тўплашга олиб келади ва юрак-қон томир касалликлари ҳамда иккинчи тип диабет хавфини оширади.

Канепа алкоголсиз энергетик ичимликларни истеъмол қилишни тавсия этмайди — уларнинг таркибида кофеиндан ташқари қанд ва зарарли қўшимчалар бисёр. Энергетиклар нерв тизимига тўлқинлантирувчи таъсир кўрсатади. Бу ўз навбатида юрак мушаги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Кардиолог юқори қон босими билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш учун туз истеъмолини чеклашни таъкидлаган. У Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсиясига кўра, кунлик туз меъёри икки граммдан ошмаслиги зарурлигини ёдга солади. Америка кардиология ассоциацияси бу меъёрни 1,5 граммгача қисқартиришни маслаҳат беради. Канепанинг айтишича, тайёр таомда 1 граммгача туз бўлади, шу боис кунлик дозани ошириб юбориш жуда осон.

Шифокорнинг сўзларига кўра, алкоголдан ҳам бош тортиш керак. Чунки у юрак тўхтаб қолиши, миокард инфаркти, шунингдек, мия шикастланиши хавфини оширади.

Шунингдек, қаймоқ ва сариёғ истеъмолини чеклаш фойдадан холи бўлмайди, дейди кардиолог.

Канепанинг таъкидлашича, юрак-қон томир тизимини назорат қилаётган одамлар, яхшиси, гўшт истеъмоли чекланган, мева-сабзавотлар, ёнғоқ, дуккаклилар, балиқ ва зайтун ёғига бой Ўрта Ер денгизи парҳезини танлаганлари маъқул. Шунингдек, ҳар куни 45 дақиқа жисмоний фаолликка вақт ажратиш ва зарарларни одатларни ташлаш муҳим.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси пора билан ушланди 20 сен, 13:57
  • «Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди 01 фев, 23:39
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • Америкалик юрак жарроҳи Ўзбекистонга ташриф буюради 17 мар, 15:01
  • Одамнинг исми унинг шахсий ҳаётдаги муваффақиятига таъсир қилиши аниқланди 18 фев, 09:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Чехияда жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди 25 мая, 15:50 44
  • Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди 25 мая, 15:28 136
  • Porsche харидорлари ўз автомобиллари йиғилишини кузатиши мумкин бўлди 25 мая, 14:55 136
  • Ўзбекистонлик икки божхоначида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатлари сони 3180 тага етди 25 мая, 14:22 375
  • Долларнинг расмий курси кўтарилди 25 мая, 13:59 552
  • Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди 25 мая, 13:28 505
  • Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди 25 мая, 12:33 687
  • Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди 25 мая, 11:39 790
  • Ўзбекистонда 26 май куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 25 мая, 11:34 463
  • Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди 25 мая, 10:00 743
  • 2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди 25 мая, 09:30 715
  • Месси 2016 йилда "Барселона"дан кетишни истаганини тан олди 25 мая, 09:00 398
  • Бўлимлар