«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 15:51
ЎЗO‘Z

Баҳром Алматов: «Беморлар тўлиқ соғайганидан кейин ҳам 2 ҳафта шифохонада сақланади»

22 мар, 19:47 1 207 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳром Алматов: «Беморлар тўлиқ соғайганидан кейин ҳам 2 ҳафта шифохонада сақланади» Текширишлар шуни кўрсатдики, бемор тўлиқ соғайганидан кейин ҳам унда касаллик юқтирувчи вируслар сақланиб туради. Буни ҳисобга олган ҳолда ҳукуматимиз олдига даволанишдан кейин ҳам яна 2 ҳафталик реабилитация чора-тадбирлари режасини қўйдик.

Kun.uz мухбири коронавирус мавзусидаги навбатдаги брифингдан сўнг Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан қисқа суҳбат уюштирди.

– Баҳром ака, муассасаларга мурожаатлар қандай бўляпти?
– Бир кун давомида тизимимиздаги лабораторияларга ўзида коронавирус инфекциясида шубҳаланиб, ўртача 200-300 киши мурожаат қилиб турибди. Бундай фуқаролардан намуналар олиниб, текширишлар ўтказилмоқда. Барча текширишлар бепул. Текшириш ишлари асосан экспресс услуб орқали ўтказилади ва 4-5 соат давомида жавоби олинади. Яъни мурожаат қилган фуқаро ўртача 5 соатда ўзида коронавирус бор-йўқлигини билиб олади.

Энди текширишни янада тезроқ ўтказадиган бошқа экспресс-тестлар ҳам бор. Лекин бу усуллар касалликни эрта [босқичда] аниқламайди. Ваҳоланки касаллик авжига чиққанда, бошқа белгилар пайдо бўлганда, айтайлик қон таҳлили 20 дақиқада ҳам жавоб бериши мумкин.

Бизга тадбиркорлар томонидан [тестни тезроқ ўтказиш бўйича] кўплаб мурожаатлар келиб тушяпти. Лекин шунга қарамай биз қон орқали текшириш усулидан воз кечганмиз. Чунки давлатимизда касаллик [нисбатан] кам қайд этиляпти. Ушбу касаллик кенг тарқалиб кетишининг олдини олишда биз учун барвақт аниқлаш чора-тадбирлари ўта муҳим.

– Умуман, касаллик тўлиқ тузалгангани қандай кўрсаткичларга кўра маълум бўлади? Яъни беморлар қандай ҳолатда соғайган ҳисобланади?
– Биринчи навбатда касаллик белгиларига эътибор беришимиз керак. Тана ҳарорати, қуруқ, йўтал, нафас қисиши, ҳолсизлик, айрим ҳолларда ич кетиши. Кейинчалик вирус ўпкага ўтади, белгилари нисбатан тез ривожланади. Ўпкада асорат берганидан кейин даволаниш қийин кечади. Пневмонияда антибиотиклар ва жуда кўп симптоматик даво чоралари қўлланади. Касаллик белгилари тугаганидан кейин, ўпкадаги бириктирувчи тўқима сўрилиб кетгунча ҳам маълум муддат ўтади. Бу беморнинг умумий аҳволи, ёши, қабул қилган дори-дармонлари ва ҳатто еган овқатига ҳам боғлиқ.

Ўз вақтида даволанганидан сўнг, касалликдан соғайганидан кейин ҳам беморларни 2 ҳафта сақлаб турмоқчимиз. Чунки текширишлар шуни кўрсатдики, бемор тўлиқ соғайганидан кейин ҳам унда касаллик юқтирувчи вируслар сақланиб туради. Буни ҳисобга олган ҳолда ҳукуматимиз олдига тўлиқ даволанишдан кейин ҳам яна 2 ҳафталик реабилитация чора-тадбирлари режасини қўйдик.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади 20 мар, 23:51
  • Тўй ва маросимлар тўхтатилади, чойхона ва ошхоналар ёпилади 20 мар, 23:38
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди 20 мар, 13:01
  • Карантин даврида ишдан четлатилган ходимга нафақа тўланадими? 16 мар, 16:38
  • Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилади 15 мар, 15:22
  • Зокиржон Алматов коррупцияга қарши курашади 21 дек, 13:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди 25 мая, 15:28 0
  • Porsche харидорлари ўз автомобиллари йиғилишини кузатиши мумкин бўлди 25 мая, 14:55 0
  • Ўзбекистонлик икки божхоначида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатлари сони 3180 тага етди 25 мая, 14:22 3
  • Долларнинг расмий курси кўтарилди 25 мая, 13:59 15
  • Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди 25 мая, 13:28 179
  • Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди 25 мая, 12:33 459
  • Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди 25 мая, 11:39 569
  • Ўзбекистонда 26 май куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 25 мая, 11:34 290
  • Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди 25 мая, 10:00 598
  • 2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди 25 мая, 09:30 586
  • Месси 2016 йилда "Барселона"дан кетишни истаганини тан олди 25 мая, 09:00 339
  • Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими? 25 мая, 08:03 825
  • Бўлимлар