«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади

20 мар, 23:51 5 965 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 мартга ўтар кечаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни ўтказди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

«Спа-салонлар, тунги клублар, дискотекаларда ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида ушбу муассасаларнинг раҳбарларига фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ тушунтириб берилди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Қўшимча қилишларича, ушбу тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 13 нафар қиз аниқланган.

«Эътиборли томони, уларнинг бир неча нафари муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича жавобгарликка тортилган», — дея таъкидланади расмий ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси 19 март куни мамлакатда массаж салонлари, дискотекалар, дискобарлар, болалар ўйин заллари фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Ушбу янгилик юзасидан баёнот бераркан, Давлат солиқ қўмитаси «тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишни» сўраган, аҳолига «карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни» тавсия қилган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 март соат 20:00 ҳолати бўйича 33 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар