«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 14:59
ЎЗO‘Z

Тўй ва маросимлар тўхтатилади, чойхона ва ошхоналар ёпилади

20 мар, 23:38 3 801 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўй ва маросимлар тўхтатилади, чойхона ва ошхоналар ёпилади Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Мажлисда айни пайтда чет элларда бўлиб турган фуқароларни мамлакатимизга қисқа вақтлар ичида олиб келиш ва уларни белгиланган тартибда 14 кун карантинда сақлаш юзасидан кўрилаётган чоралар атрофлича муҳокама қилинди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Фикрлар (1)
  1. Sabina24 марта 2020 10:53
    To'y marosimlar uchun qachondan ruxsat beriladi?????
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади 20 мар, 23:51
  • Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунни имзолади 17 мар, 14:46
  • Ўзбекистонда тиббий ниқобларнинг экспорти тўхтатилади 16 мар, 09:21
  • Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилади 15 мар, 15:22
  • Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди 14 мар, 07:27
  • Одам савдосига қарши курашдаги хатолар учун Қорақалпоғистон ҳукумати раиси ва Сирдарё ҳокими танқид қилинди 28 дек, 15:46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди 02 июл, 14:18 1
  • «Вируснинг кучи камайди дейиш тўғри эмас» — коронавирусга қарши курашган шифокор билан суҳбат 02 июл, 14:00 0
  • «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди 02 июл, 13:48 64
  • Президент аҳоли томорқалари бўйича янги қарор имзолади 02 июл, 13:00 3
  • Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози... 02 июл, 11:30 467
  • Уйни тоза сақлашга ёрдам берувчи 6 тавсия 02 июл, 11:03 415
  • Расул Кушербаев 200 ва 500 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқармасликни таклиф қилди 02 июл, 10:41 653
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8900дан ошди 02 июл, 10:29 548
  • Путиннинг президентлик муддатлари «нуллаштирилди» 02 июл, 10:22 1 010
  • Бозорлардаги нарх-наволар маълум қилинди 02 июл, 10:00 363
  • ЖССТ раҳбари дунёда коронавирусдан нечта вакцина ишлаб чиқилаётганини маълум қилди 02 июл, 09:38 712
  • Танишларига 150,0 млн. сўм моддий зарар етказган фирибгар суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум бўлди 02 июл, 09:16 276
  • Бўлимлар