«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:46
ЎЗO‘Z

Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми?

20 мар, 22:51 3 770 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми? Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги бу борада тушунтириш берди.

Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?

Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Шахсга доир маълумот муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киради.

Шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилинишга ёки тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни тарқатиш ҳисобланади.

Ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йўлида ошкор қилиш мумкинми?

Шифокор сири – фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.

Шифокор сирини ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда истисно ҳолатлар бор.

Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади.

Фақат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Хорижда қандай?

Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор қилиш шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи доирасида тақиқланган ёки чекловлар ўрнатилган.

Шифокор сири масаласида жаҳон амалиётига назар ташласак, АҚШнинг айрим штатларида оғир юқумли касалликлар аниқланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор қилишига йўл қўйилади.

Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли бўлган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир қилса, ошкор қилишига йўл қўйилади. Бироқ АҚШда ҳам, Буюк Британияда ҳам ушбу қарор етарлича асосларга эга бўлмаса, бемор уни судга беришга ҳақли.

Хулоса

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотни фақат маълум шахслар доирасига ошкор қилиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Ўз навбатида бундай ахборотнинг ўзгага берилиши у ҳақида маълумот ошкор қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 186
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 263
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар