«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 01:31
ЎЗO‘Z

2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда

18 мар, 11:30 3 120 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда Ўзбекистон Президентининг «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2020/2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги умумий параметрлари кўзда тутилган.

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига — 101 555 нафар;
- сиртқи таълим шаклига — 25 863 нафар этиб;
-- кечки таълим шаклига — 4 368 нафар;
- Магистрлар тайёрлаш бўйича — 10 643 нафар.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2020/2021-ўқув йилида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси тасдиқланади. Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

- зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;
- қарор билан тасдиқланган грант ўринлари параметрлари доирасида зарурат юзага келган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларидан ташқари) нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича белгилаш.

Қарорга мувофиқ, олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ажратиладиган ўринлар сони босқичма-босқич 2022/2023-ўқув йилига қадар 2019/2020-ўқув йилига нисбатан икки баробарга оширилади;

Шунингдек, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган қизлар учун кундузги таълим шакли бўйича тасдиқланган давлат грантларига нисбатан 4 фоиз миқдорда алоҳида грант ўринлари ажратилади.

Бундан ташқари, 2020/2021-ўқув йилида «Математика», «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура мутахассисликлари учун давлат буюртмаси бўйича қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади 17 мар, 13:24
  • ОТМларда контракт тўлаш муддати 20 мартгача узайтирилди 03 мар, 22:52
  • ОТМларда иккинчи даражали фанлар сони икки бараварга қисқартирилади 02 мар, 22:30
  • Ўзбекистонда 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди 28 фев, 19:52
  • 2016/2017 ўқув йилида 57907 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади 27 мая, 23:55
  • Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди 14 июл, 21:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавируснинг «тери» белгилари маълум қилинди 24 янв, 00:20 0
  • АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади 23 янв, 23:51 12
  • Азиз Ғаниев жамоаси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»сини мағлуб этиб, БАА Суперкубогига эга чиқди 23 янв, 23:20 55
  • Нургул Яшилчой шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди 23 янв, 22:53 200
  • Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради? 23 янв, 22:06 144
  • Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди 23 янв, 21:30 435
  • Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди 23 янв, 21:00 450
  • «Мен ҳам узоқ қишлоқдан чиққан одамман...» – Шавкат Мирзиёев 23 янв, 20:34 583
  • Навоийда “Аёллар дафтари” хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилиб, муаммолари тингланди 23 янв, 20:08 126
  • Лувр музейи яқинидан катталиги одамдек келадиган лаққа балиқ тутилди 23 янв, 19:36 338
  • Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди 23 янв, 19:15 165
  • 2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди 23 янв, 18:49 217
  • Бўлимлар