«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:16
ЎЗO‘Z

Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди

15 мар, 12:43 1 610 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида 4 нафар фуқаролар бошқарувидаги 2 та Ласетти, Жентра ва Спарк енгил автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахслар автомашинасига ортилган 13 турдаги онкологик ва бошқа касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларининг сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта тегишли ҳужжатга эга эмаслиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, автотранспорт воситаларидаги дори воситаларининг барчаси фуқаро О.Д. га тегишли бўлиб чиқди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд. 115 млн. сўмни ташкил қилди.
Вилоят божхоначилари томонидан Тошкент туманида аниқланган яна бир ҳолатда фуқаро С.P. бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина салони ва юкхонасига муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 242 миллион сўмлик 27 турдаги 1087 дона турли номдаги биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари ортилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Божхоначилар 102 млн. сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди 06 фев, 13:23
  • Божхоначилар Бойсунда “дори” операциясига чек қўйишди 17 дек, 20:00
  • Нексиядаги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади 23 ноя, 18:00
  • 1 миллиард 724 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 11 ноя, 10:47
  • “Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дориларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди 11 окт, 15:36
  • 1 миллиард сўмдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 25 июл, 17:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 443
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 559
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" 05 мая, 21:03 1 035
  • Бўлимлар