«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Терговга чақирилган собиқ президент "жуфтакни ростлади"...

14 мар, 15:28 3 713 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Терговга чақирилган собиқ президент "жуфтакни ростлади"... Фото: “Google Images”
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко хайр-маъзурни насия қилиб мамлакатни тарк этди. Ҳолбуки, Украина давлат тафтиш бюроси жиноий иш доирасида уни терговга чақирган эди. Собиқ президент Франкфурт шаҳри орқали Испанияга йўл олган. У айни пайтда ушбу давлатдами ёки бошқа мамлакатга равона бўлганми – номаълум.

Хабарларга кўра, тергов иши доирасида Пётр Порошенкога нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилиши эҳтимоли катта эди. Шу боис собиқ давлат раҳбари ошиғич равишда мамлакатни тарк этишга қарор қилган.

Пётр Порошенко президентликдан кетгач, унга нисбатан оз эмас, 14 та жиноий иш қўзғатилган. Жиноий «гулдаста» орасида давлатга хиёнат, суд ҳокимияти фаолиятига тўсқинлик қилиш, пул «ювиш” каби қонунбузарликлар мавжуд.

Тергов идорасига кўра, 2018 йилда собиқ президент оиласи билан Мальдивга қалбаки паспорт билан саёҳат қилган.

П.Порошенко давлат раҳбари лавозимида фаолият юритаётган пайтда ҳам «Евромайдон»даги норозилик намойишларида (2014 йил) одамларнинг ҳалок бўлиши ҳолати бўйича суҳбатга чақирилган.

Собиқ президентнинг ўзи айбсиз экани боис жиноий таъқибдан қўрқмаслигини айтиб келади. «Бошимни хам қилишга арзийдиган бирор иш қилмаганман» дейди у.

Асли тадбиркор бўлмиш Пётр Порошенко Украинага 2014-2019 йилларда раҳбарлик қилган. Айни пайтда у Украина Олий радаси депутати ҳамда «Европа бирдамлиги» сиёсий партияси раиси саналади.

Украинани Порошенкога қадар бошқарган Виктор Януковичга нисбатан ҳам давлатга хиёнат каби оғир жиноятлар бўйича иш қўзғатилган. Собиқ арбоб мамлакат парламенти қарори билан Украина президенти деган унвондан маҳрум этилган.

С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар