«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 18:58
ЎЗO‘Z

“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди

11 мар, 06:56 1 743 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди уперлига қатнашчиси Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун ўз майдонида синов-назорат учрашувида майдонга тушди.
Андрей Канчельскис бошқарувидаги “лочинлар” водий дербиси олдидан ПРО-Лига вакили “Истиқлол” билан куч синашди.

Намангандаги “Марказий” стадионда кечган баҳсда бош мураббий асосан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият берди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. “Навбаҳор”нинг россиялик 26 ёшли легионери Руслан Болов яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, меҳмонлар посбони Хуршид Ходжаевни доғда қолдирган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Истиқлол” футболчилари камбэк қилди.

Дастлаб қанот ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик “Навбаҳор”нинг собиқ ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов ҳам муваффақият қозонди. Шу тариқа қизиқарли кечган норасмий дербисида фарғоналиклар иродали ғалабага эришди. Дарвоқе, “Истиқлол” бош мураббийи Сергей Лебедев дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтириш мақсадида бунгача асосан Суперлига клубларида ўйнаб келган тажрибали посбон Хуршид Ходжаевни жамоага таклиф этган.

“Навбаҳор” таркибига эса яқинда Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан Миркомил Лоқаев келиб қўшилганини кўриш мумкин.

“Навбаҳор” – “Истиқлол” 1:2.
Голлар:
Руслан Болов, 10 – 1:0. Рустам Абдуҳамидов, 86 – 1:1. Мўйдин Мамазулунов, 90 – 1:2.

“Навбаҳор”: 23. Дилшод Ҳамроев, 2. Миркомил Локаев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 18. Сардор Теляков, 20. Амирбек Жўрабоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 72. Павел Голишев, 88. Руслан Болов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 4. Шаҳзодбек Ҳамидов, 6. Содиқжон Ортиқов, 77. Ҳусайн Эргашбоев.

“Истиқлол”: 46. Хуршид Ходжаев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Умид Қодиров, 8 Сардор Сотволдиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20 Улуғбек Худойбердиев, 44. Хушнуд Бозоров, 78. Умар Адҳамзода, 99. Тимур Маматмуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Аҳрор Ўктамов, Мўйдин Мамазулумов.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Навбаҳор” россиялик футболчи билан шартнома имзолади 08 фев, 06:00
  • "Навбаҳор" назорат ўйинида Сербия клубини мағлуб этди 02 фев, 14:00
  • «Навбаҳор» бош мураббий Журжевич истеъфосини эълон қилди 28 авг, 22:35
  • «Навбаҳор» Андрей Канчельскис қайтганини эълон қилди 28 авг, 19:38
  • Андрей Канчельскис “Навбаҳор”нинг сафардаги мағлубиятлари ечимини топмоқчи 07 окт, 18:43
  • Андрей Канчельскис «Навбаҳор»нинг янги мураббийи сифатида таништирилди (фото) 07 окт, 17:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроилдан Ғазога энг йирик ҳужум: 40 дақиқада самолётлар 150 та нишонни ўққа тутди (видео) 14 мая, 18:30 0
  • Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди 14 мая, 17:47 63
  • Мухлислар Галь Гадотни ёзган твити сабаб «Мўъжизакор аёл»дан ҳайдаб юборишни талаб қилмоқда 14 мая, 17:15 191
  • «Ният қилиб сўраётганда ўзингизга чегара қўйманг» — Муҳаммад Али Эшонқулов 14 мая, 16:35 230
  • Йил охиригача япон вакцинаси ҳам фойдаланишга татбиқ этилиши мумкин 14 мая, 16:06 180
  • Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди 14 мая, 15:39 366
  • Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчига қарши жанг ўтказади 14 мая, 15:13 368
  • Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 14 мая, 14:37 430
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 281
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 239
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 387
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 465
  • Бўлимлар