«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:54
ЎЗO‘Z

АҚШ инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш учун 5 млн доллар ажратади

09 мар, 23:07 2 570 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш учун 5 млн доллар ажратади Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
9 март куни Тошкент шаҳридаги Lotte меҳмонхонасида Халқ таълими вазирлиги ва Америка кенгашлари билан ҳамкорликда «English speaking nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT)» дастури очилиш маросими бўлиб ўтди.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга қаратилган ушбу лойиҳага АҚШ томонидан дастлабки 5 миллион доллар ажратилади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм ҳам қатнашди. Вазир лойиҳа ҳақида батафсил ахборот берди.
«Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий-профессионал ривожланиш учун имкониятлар яратишга қаратилган.

ESN:STT дастури доирасида умумтаълим мактабларининг 15 000 нафар педагоглари ҳамда 1000 нафардан ортиқ тренер ўқитувчилари ишдан ажралмаган ҳолда ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш, шу билан бирга сифатли таълим беришга кўмак берувчи методларни ўрганади.

Уч йиллик дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастурларини ўз ичига олади.

Дастур уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда TESOL халқаро уюшмаси ва Жорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчиларидан иборат иккита гуруҳ танлаб олинади.

Ҳар бир гуруҳ TESOLнинг 140 соатлик, жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастурида иштирок этади. Семинар-амалиётлари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида TESOL ҳамда Жорж Мейсон университети томонидан икки ҳафта давомида олиб борилади.

Тўлиқ ўқув курсини тугатгандан сўнг номзодлар TESOL асосий сертификатига эга бўлади ва Ўзбекистоннинг асосий ўқитувчи-тренерлари жамоасига киритилади. Энг кучли ўқитувчи-тренерлар ESNнинг маҳоратли тренерлари бўлиши учун қўшимча тренингларда қатнашиши мумкин.

Иккинчи босқичда асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) Тренерларни тайёрлаш институтида 10-12 ҳудуддаги касбдош менторлар (RPM) гуруҳига тренинг ўтказади ва уларга менторлик қилади.

Учинчи босқичда CТлар тренерлиги ва раҳбарлиги остида RPMлар бир йил давомида 10 нафар мактаб ўқитувчиларини ўқитиб, уларга тренерлик қилади. Шу тарзда учинчи йил якунига қадар 15000 нафар ўқитувчиларни ўқитишга эришамиз», – деди Шерматов.

Очилиш маросимида қатнашган АҚШ элчиси Даниэл Розенблюмнинг таъкидлашича, қўшма лойиҳа ўқитувчиларнинг малакасини оширишга хизмат қилишдан ташқари, ўқувчиларнинг тил бўйича сифатли таълим олишларига кенгроқ имкониятлар яратади.

Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти юксалиши учун ҳам бу дастурнинг аҳамияти катта, чунки таълим орқали келажакка сармоя киритилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистон мактабларида 33 мингдан зиёд инглиз тили фани ўқитувчиси бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 91
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 463
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар