«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:02
ЎЗO‘Z

Марказий банк раҳбари: «Автокредитларни илгари сураётган банклар хатарни сезмаяпти»

06 мар, 15:07 4 378 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк раҳбари: «Автокредитларни илгари сураётган банклар хатарни сезмаяпти» Фото: «Дарё»
Автомобиллар хариди учун мунтазам кредит бераётган банклар ҳозирча келажакдаги хавфни сезмаяпти. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га таяниб Дарё хабар берди.

Аввалроқ январь ойида банкларнинг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкаси 25,8 фоизгача кўтарилгани ҳақида хабар берилганди. Марказий банк буни кредитларнинг умумий ҳажмида қимматроқ бўлган автомобилларга бериладиган кредитлар улушининг ошиши билан изоҳлаган. Ўтган йили ўртача ставка 25-27 фоизни ташкил этган бўлса, январь ойида 28-32 фоизга етган.

Аҳолининг автокредитларга қизиқиши ортиши ҳақидаги саволига жавобан Мамаризо Нурмуротов Марказий банк бозорни барқарорлаштириш учун макропруденциал назоратни кучайтиришини таъкидлаган.

«Биз бу ерда ҳеч қандай чекловлар киритмаймиз. Биз фақат макропруденциал назоратни кучайтирамиз, бу келажакда банклар томонидан автоуловларга берилган кредитларни кўпайтириш истагини автоматик равишда камайтиришга имкон беради. Фаол равишда автокредитлар бериш билан шуғулланаётган банклар келажакда қандай хатарлар юзага келишини ҳали билмайди.

Автокредитлар бу — жуда хавфли кредитлар бўлиб, бунда гаров таъминоти кредит билан сотиб олинган машинанинг ўзидир. Унинг қиймат баҳоси кундан кунга фойдаланиш меъёрида жуда камаймоқда. Maкрoпруденциал чора-тадбирларимиз ушбу бозорни маълум даражада барқарорлаштиришга имкон беради
», — дейди Марказий банк раҳбари.

Ўтган йилнинг март ойида молия вазири Тимур Ишметов (ўша вақтда Марказий банк раиси ўринбосари) чакана кредитлашда автокредитларга эътибор қаратадиган банклар «хавф-менежментининг асосий тамойилларини бузишини» таъкидлаган эди.

«Автокредитлар бу — мономаҳсулот бўлиб, барча банклар ёппасига фақат автокредит бериш билан шуғуллана бошлади. Улар хавф-менежментининг асосий тамойилларини бузишни бошлади. Бу ҳолатда барча тухумларингизни битта саватга солмаслигингиз керак. Бизда эса бунинг акси. Албатта, банк индивидуал равишда бошқа банкларнинг ҳажмини кузата олмайди. У агар кўпроқ автокредит берсам, ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлайди.

Натижада баъзи банклар чакана кредит портфелининг ярмидан кўпроғи автокредитларга қаратилди. Гап автокредитлаштиришда эмас, балки эътиборнинг битта маҳсулотда қаратилишида — бу ‘пуфакка’ олиб келиши мумкин. У портлагач, кўплаб кредитлар дефолтга айланади, банклар кўплаб пул, хусусан, омонатчиларнинг пулларини йўқотади
», — дейди у.

Maкрoпруденциал чоралари молия секторини, шунингдек, унинг алоҳида секторларида хатарларни минималлаштиришга қаратилган. Марказий банкнинг макродаражадаги таҳлилига кўра, маълум бир маҳсулотда хатарлар тўпланишини бу умуман банк ёки молия бозорида муаммоларга олиб келади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқаришни оширди 22 фев, 14:38
  • Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти кескин ошди 19 фев, 13:28
  • 3 та банк бошланғич тўловсиз автокредит тақдим этмоқда 18 окт, 09:26
  • Ўзбекистонда қайси банклар янги автомобил олиш учун автокредит бермоқда? 26 июл, 17:50
  • Aвтомобилни кредитга олиш учун қандай ҳужжатлар керак? 22 июн, 16:03
  • “Алоқабанк” ва “Асакабанк" автокредит беришни бошлади 21 июн, 22:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар