«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:46
ЎЗO‘Z

Олимлар: мобил телефон коронавирус инфекциясининг ўчоғи бўлиши мумкин

06 мар, 14:23 3 726 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: мобил телефон коронавирус инфекциясининг ўчоғи бўлиши мумкин Фото: AP
Британиялик олимларнинг баёнот беришича, қўлимиздан деярли тушмайдиган мобил телефон коронавирус инфекциясининг «ўчоғи» рўйхатида биринчи бўлиши мумкин.

«Қўлларингизни кўп марта ювишингиз мумкин. Аммо шундан сўнг мобил телефон экранини ушласангиз, кейин кўзингиз, бурнингиз ёки оғзингизга тегсангиз, инфекцияни юқтириб олиш хавфи кўпаяди», - деди Саутҳемптон университети профессори Уильям Кивил.

Атрофимиздаги хаста одамлар йўталса ёки акса урса, хоҳ COVID-2019, грипп ёки оддий шамоллаш бўлсин, вирус зарраларига эга бўлган сўлак томчилари турли жисмларнинг юзасига ўтиради, деб огоҳлантирмоқда шифокорлар. Эшик тутқичи, зина панжараси ёки лифт тугмасига текканимиздан сўнг, кўпчилигимиз ўйлаб ўтирмасдан мобил телефонни ушлаймиз. Натижада вирус унга «кўчиб ўтади». Сўнгра қўлларимизни ювсак-да, барибир яна телефонни ушлаймиз.

Коронавируснинг мобил телефон юзасида қанча вақт яшаши ҳақидаги масала чуқур ўрганилмаган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг таъкидлашича, бу бўйича илмий изланишлар ўтказилмаган. Агар қаердадир бу ҳақдаги рақамларга кўзингиз тушса, уларга сўзсиз ишонмаслик керак.

Аммо бир нарсани қилиш фойдадан холи бўлмайди. Жамоат жойларига борганингиздан кейин смартфонингизни яхшилаб артинг, деб тавсия қилмоқда инфекционистлар. Агар таркибида спирт бўлган салфетка ва гель ишлатсангиз янада ишончлироқ бўлади. Хлоргексидин антисептикдан фойдаланиш унчалик самарали эмас. Чунки у бактерияларга қарши қўлланади, коронавирусга нисбатан самарали экани тасдиқланмаган.

Жуда бўлмаса, ҳар қандай нам салфеткалардан фойдаланинг, бунда мобил телефон юзасидаги зарарли зарраларни механик йўл билан артиб ташлайсиз.
мобил телефон, коронавирус, инфекция




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 1
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 2
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар