«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2021, 17:30
ЎЗO‘Z

Марказий банк раиси Humo картасига ўтишга мажбурланаётганлик ҳолатларига муносабат билдирди

06 мар, 09:23 2 758 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк раиси Humo картасига ўтишга мажбурланаётганлик ҳолатларига муносабат билдирди Фото: Марказий банк ахборот хизмати
Аҳоли орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган Humo пластик картаси бозор иқтисодиётида рақобат ҳосил қилиш ва аҳолининг тўловларни амалга оширишдаги эркинликлари, имкониятларини таъминлаш мақсадида яратилган. Бу ҳақда 5 март, пайшанба куни, Марказий банк бошқаруви раиси иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Humo тизими орқали, энг аввало, бозорда рақобат муҳитини яратмоқчимиз. Яъни аҳолига пластик карта ва бошқа информацион технологиялар асосида кўрсатилаётган хизматлар нархини пасайтириш, сифатини ошириш асосий мақсадларимиздан бири. Иккинчи бир муҳим томони шуки, агар мазкур тизимни йўлга қўймаганимизда, ҳар қайси банк ўз тизимини яратишга мажбур бўларди. Биз бу тизим орқали барча тижорат банклари учун ягона пойдевор яратдик. Хилма-хил чакана тўлов билан боғлиқ чакана хизматларни ривожлантириш учун ягона пойдевор қилдик. Бир-бирига боғлиқлиги учун буни ҳар қайси банк ўзича қилолмасди. Мана кўряпсизлар, натижада турли чакана банк хизматлари пайдо бўляпти. Асосий мақсадимиз ҳам мана шу», — деди Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуротов.

Шундан сўнг, «Дарё» мухбири Миролим Исажонов банк раисига «Сиз юқорида бу тизим рақобатни пайдо қилиш мақсадида жорий этилганини таъкидладингиз. Аммо ижтимоий тармоқларда турли ташкилотларда ишлайдиган фуқаролар Humo’га ўтишга мажбурланаётгани ҳақида ўз норозилигини билдирмоқда. Сизнингча, мажбурлаш орқали рақобат муҳитини яратиш қанчалик тўғри?», — деган савол билан юзланди.

«Мажбурий рақобат ҳеч қачон бўлмайди. Биз хизмат турини яратдик. Ундан фойдаланиш аста-секин амалга ошади. Мажбурий деган сўзга тўхталадиган бўлсам, биз бу борада бюджет ташкилотларининг маълум даромадларини Humo картаси орқали тўлаш тизими бўйича ишлаяпмиз. Буни мажбурий, деб аташимиз ноўрин. Ўз фуқароларимизнинг тўловларини амалга оширишдаги эркинликлари, имкониятларини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни жорий қилганмиз. Масалан, Россияда «Мир» тизими бор. Бу ҳам мамлакат Марказий банки томонидан ташкил қилинган. 64 фоиз даромадлар «Мир» орқали айланади.

Молиявий саводхонлигимиз ошган сари одамларимиз қанча пластик карточка бўлса, ҳаммасидан олишга интилади ва хилма-хил картага нисбатан эҳтиёжимиз юқорилаб боради. Чунки тўлов тизими инсон омили ва техникага кўпроқ боғлиқ бўлган нарса. Шу нуқтаи назардан, уни мажбурлаш, деб баҳолаш ва айтиш назаримда нотўғри ҳисобланади
», — дея жавоб қайтарди Нурмуротов.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк QR-online тўлов хизматини ишга туширди 02 мар, 12:18
  • Марказий банк истеъмолчиларга эслатма билан чиқди 13 дек, 13:23
  • Ўзбекистонликлар ўзлари истаган банк пластик картасида маош олиши мумкин бўлади 13 июн, 11:10
  • Марказий банк: Бюджет ишчиларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади 21 мая, 16:00
  • Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади 17 сен, 19:25
  • Марказий Банк: аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш йўлга қўйилади 29 авг, 14:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда иккита йирик мукофотни қўлга киритди 27 ноя, 16:56 0
  • Усмон Юсуповни олиб юрган Mercedes-Benz 770K – Ҳитлернинг автомобили Ўзбекистонга қандай келиб қолган эди? 27 ноя, 16:19 0
  • Самвел Бабаян 2022 йилда «Навбаҳор» бош мураббийига айланади 27 ноя, 15:51 45
  • 2021 йилда энг кўп сотилган смартфонлар аниқланди 27 ноя, 15:28 87
  • Ҳазм жараёни учун зарарли бўлган маҳсулотлар 27 ноя, 15:00 55
  • Англия грандлари зўр тўпурарни чақиряпти 27 ноя, 14:44 122
  • Якунда иккинчи ва учинчи ўрин кимга насиб этади? Ўтиш баҳсида қайси жамоа ўйнайди? - Мурод Ризаевнинг тахмини 27 ноя, 14:30 131
  • Ўзбекистонда коронавируснинг тўртта штамми аниқланган 27 ноя, 14:04 166
  • Левандовски яна Мессини ортда қолдирди 27 ноя, 13:46 171
  • Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди 27 ноя, 13:13 196
  • Жалолиддин Машарипов ўз позициясида Осиёда етакчи! 27 ноя, 12:50 209
  • “Ньюкасл” маошини эшитган “Барса” юлдузи кетишга шайланиб қолди 27 ноя, 12:25 279
  • Бўлимлар