«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:45
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда аудиоси тарқаб кетган ҳоким ишдан олинди

04 мар, 14:03 4 114 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда аудиоси тарқаб кетган ҳоким ишдан олинди Бахтиёр Ражабов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида туман ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олинди. Бу ҳақдаги маълумот Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Сессияда нутқ сўзлаган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Бахтиёр Ражабовни халқ билан ҳисоблашмасликда айблаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этган йиғилишда туманга янги раҳбар тайинланган.
Эндиликда Миришкор туманига Ғ.Бегалиев янги раҳбар этиб тайинланган. У шу вақтгача Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ғайрат Бегалиев / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли экани айтилган аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу аудио бўйича муносабат билдириб, Бахтиёр Ражабов 28 февраль кунги йиғилишда қўл остидагиларни ҳақорат қилганини тасдиқлади, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам ушбу хабар бўйича муносабат билдирди.

3 март куни Қашқадарё вилоят ҳокимлигидаги кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда вилоят раҳбари Зоир Мирзаев Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоси бўйича муносабат билдирди.

«Иш фаолиятимизнинг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетяпти. Миришкорнинг зўравон ҳокими ўз хатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширди. Бирор бир ҳокимда яхши ташаббус кўрмаймиз, одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида улар таклиф ҳам бермайди. Афсуски, замон ўзгараётганини сиз раҳбарлар сезмаяпсизлар», деганди у.

Маълумот учун, Бахтиёр Эштемирович Ражабов 2018 йилгача Қашқадарё вилоятининг Косон туманига раҳбарлик қилган, 2018 йилнинг декабрида ишдан олинган, аммо 2019 йилнинг мартида у Қарши шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган, кўп ўтмай вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига айланган, аммо 2019 йил октябрида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ишдан кетгач, унинг ўринбосарлари қаторида Бахтиёр Жўраев ҳам лавозимидан озод этилган ва Миришкор тумани ҳокими лавозимига тайинланганди. Ўшанда Бахтиёр Ражабовга ва Хуррам Жўраевга Ўзбекистон президенти «сўнгги имкон» бераётгани таъкидланганди.
Миришкор тумани ҳокими, ишдан олинди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар