«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:23
ЎЗO‘Z

ЎФАда йиғилиши ўтказилди

29 фев, 20:30 2 719 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФАда йиғилиши ўтказилди Хабарингиз бор, Любинко Друлович бошчилик қилган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Эндиликда навбатдаги Олимпия ўйинлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш ҳамда пухта режа асосида тайёргарлик жараёнини имкон қадар эртароқ бошлаш талаб этилади.

Шу мақсадда бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарияти ҳамда ЎФА Мураббийлар кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш тоифасига ҳозирданоқ жиддий эътибор қаратиш лозим экани, 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоа учун комплекс-тайёргарлик режаси ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Режага кўра, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан ташкил этиладиган “Олимпик 24” футбол жамоаси тузилади. Мазкур жамоа мамлакат чемпионатининг Биринчи лига мусобақасида иштирок этади.

“Олимпик 24” жамоаси 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар асосида шакллантирилади. Бу ёшдаги асосий футболчилар ўз клублари билан профессионал шартномага эга бўлади. “Олимпик 24” сафида эса улар рақобат муҳитини оширишади ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб боришлари мумкин бўлади.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим этишдан иборат бўлади.

Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин. Улар 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасини муваффақиятли босиб ўта олса, Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар