«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:27
ЎЗO‘Z

Бозорлардаги нарх-наво: Нархлар ошдими ёки?..

28 фев, 14:04 3 705 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бозорлардаги нарх-наво: Нархлар ошдими ёки?.. Давстатқўм мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 25 февраль куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (68 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори” да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (5 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”да (1 500 сўм) кузатилди.
Максимал нархи эса Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да ва Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозорлари”да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 700 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да (700 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (4 500 сўм) кузатилди.

Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да кузатилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”да (5 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.
нарх-наво, бозорлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар