«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:56
ЎЗO‘Z

5 ўғлини урушда йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда

26 фев, 08:30 4 908 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
5 ўғлини урушда йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда Фото: Минск-новости
“Ўзбеккино” киностудияси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб “Илҳақ” деб номланган фильм суратга олмоқда.
Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, 12 февралда суратга олиш ишларининг Ўзбекистондаги қисми якунланиб, ҳозирда суратга олиш жараёни Беларусда давом эттирилмоқда деб ёзади Беларуснинг Минск-Новости нашри.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги суратга олиш жамоаси “Беларусьфильм” киностудияси ижодкорлари билан биргаликда Минскдаги заводлардан бирида жанг саҳналарини суратга олмоқда. Бу ерда 1943 йиллар муҳити яратилган.

Фильмга Тошкент вилоятининг Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова ва унинг кенжа ўғли Юсуф Холматовнинг тақдири асос қилиб олинган. 5 ўғил ва бир қиз фарзандни бир ўзи вояга етказган бу аёл Иккинчи жаҳон уруши вақтида барча ўғиллари – Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжонни йўқотган.

Уларнинг барчасига фронтдан “қора хат” келган. Бундай машъум хатлардан охиргиси Зулфия аяга 1945 йил февралида келган. Она келинлари билан бутун умри давомида фарзандлари хотирасига мотам тутган.
Ушбу фильм уруш, она меҳри, ватан, муҳаббат ва жасорат ҳақидадир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 372
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 324
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 392
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 123
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 486
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар