«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:55
ЎЗO‘Z

Қозоғистондан қорамол олиб чиқишнинг тақиқлангани Ўзбекистондаги гўшт нархига ҳозирча таъсир кўрсатмади

22 фев, 07:31 3 081 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистондан қорамол олиб чиқишнинг тақиқлангани Ўзбекистондаги гўшт нархига ҳозирча таъсир кўрсатмади Қозоғистон мамлакат ҳудудидан йирик шохли қорамолларни олиб чиқишни тақиқлагани ва бунинг сабабларидан бири Ўзбекистон бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 2019 йилда Қозоғистондан 156 минг бош йирик шохли қорамол олиб чиқиб кетилган. Шундан 78 фоизи Ўзбекистон улушига тўғри келган.

Шунингдек, Қозоғистондан қарийб 264 минг бош қўй экспорт қилинган, уларнинг ярмидан кўпи наслли зотлар бўлган. Экспорт қилинган қўйларнинг асосий харидори Ўзбекистон бўлиб, қўшни мамлакатдан 200 минг бошдан ортиқ қўй олиб келинган. Шу муносабат билан Қозоғистонда гўшт нархлари тез суръатлар билан ўсишни бошлаган.

Чорва молларини олиб чиқиб кетишга қўйилган тақиқларга қарамай, Қозоғистонда гўшт нархи ошишда давом этмоқда. Январь ойида нархлар бирданига 13 фоизга кўтарилган.

«Forbes.kz»нинг ёзишича, 21 февраль, жума куни, бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров чорва молларини олиб чиқиб кетишга тақиқ қўйилганини тасдиқлади. Шунингдек, Сапаров нархга бошқа кўплаб омиллар таъсир кўрсатишини ҳам қўшимча қилган.

Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистонда январь ойида гўшт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 0,4 фоизга ошган. Бир нечта компания Қозоғистондаги тақиқ ҳозиргача ҳеч қандай йўқотишга олиб келмаганлигини маълум қилган, аммо бир ой хулоса қилиш учун жуда қисқа эканлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июнь ойида Қозоғистон мамлакатдан йирик қорамол олиб кетилишини тақиқлашга қарор қилганди. Бунга уларнинг Ўзбекистонга катта миқдорда етказилгани сабаб бўлган. Август ойига келиб Қозоғистон Ўзбекистонга йирик шохли чорва сотишни тақиқлаш режасидан қисман воз кечди.

Октябрь ойига келиб эса Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ва молия вазирининг қўшма қарорига кўра, мамлакат ҳудудидан сигирларни олиб чиқиш тақиқланди. Тақиқ олти ойга жорий этилди ҳамда йирик шохли қорамол, хусусан, бир ёшгача бўлган урғочи бузоқлар, бир ёшдан ошган сигирлар, қўй, эчки ва эчки болаларига тегишли. Қозоғистон мазкур тақиқни ўрнатгач, Ўзбекистон чорва молларини Украинадан олиб келишни бошлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар