«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:33
ЎЗO‘Z

ДХХ қарийб 7,5 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди

20 фев, 17:53 2 638 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ қарийб 7,5 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Урганч тумани Ғайбу қишлоғида ўтказилган тезкор тадбирда Қўшкўпир туманида яшовчи Юнусбек Оллоберганов (1990 й.т.) Афғонистондан келтирилган 995 гр. «героин» ва 1 кг. 6 гр. «опий» гиёҳвандлик воситаларини 140 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса ургутлик Аброр Жабборов (1973 й.т.) Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудида 451 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини 11.250 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Аниқланишича, А. Жабборовга ушбу ажал оғусини тожикистонлик «Иззат» исмли шахс контрабанда йўли билан етказиб берган экан...

Бундан ташқари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1980 йил Тошкент вилоятида туғилган Олим Қосимов мазкур туман ҳудудида тожикистонлик шериклари томонидан юборилган 85 гр. «героин» ва 2 кг. 463 гр. «гашиш» моддаларини олиб кетаётган вақтида ушланди.

Афсуски, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлиги учун озодликдан маҳрум этилган, лекин, 2019 йилнинг ноябр ойида жазодан шартли равишда озод этилган Олим Қосимов қилган хатосидан тегишли хулоса чиқармаган.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса «Фарғона-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи Муроджон Сотволдиев (1988 й.т.) бошқарувидаги «Спарк» автомашинаси Данғара туманининг Чағали қишлоғи ҳудудида тўхтатилди. Автомобиль кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига 1 кг. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси яшириб қўйилганлиги маълум бўлди. Ушбу оғу Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган.

Терговолди суриштирув жараёнида Муроджон Сотволдиев қўшни Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган ушбу «гашиш» моддасини Фарғона тумани Юқори Водил қишлоғида яшовчи Ортиқали Маллабоев (1982 й.т.) ҳамда муқаддам икки маротаба судланиб, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Илмиддин Абдураҳмоновдан (1978 й.т.) 10 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди. Ўз навбатида мазкур шахслар ҳам ушланди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар давомида 1981 йил Бекобод шаҳрида туғилган Аброр Имомов тожикистонлик шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, ушбу давлатдан контрабанда йўли орқали Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилган 973 гр. «гашиш» гиёҳванд моддасини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Шунингдек, Бекобод туманида яшовчи Жахоншох Усмонов (1992 й.т.) ҳам Тожикистондан келтирилган 500 гр. «гашиш» моддасини Бўка туманида яшовчи муқаддам судланган Пардабой Алиевга (1964 й.т.) етказиб берган вақтида қўлга олинди.

Суриштирув жараёнида Жахоншох Усмонов бундай қабиҳ ишни муқаддам шу каби жиноят содир этгани учун ҳозирда жазо муддатини ўтаётган акаси, Хайрулло Усмоновнинг (1983 й.т.) кўрсатмасига асосан қилганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1 кг. 80 гр. «героин», 1 кг. 457 гр. «опий» ва 4 кг. 936 гр. «гашиш» гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар