«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:27
ЎЗO‘Z

Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз»

20 фев, 00:19 3 748 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунида давлат раҳбарлари қўшма баёнотни имзолади.
Музокаралардан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида брифинг ташкил этилди.

«Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашимизнинг биринчи йиғилишини ўтказиш билан биз тарихий қадам ташладик, десак муболаға бўлмайди», – деди Туркия президенти.

Эрдўған 20 февраль куни очиладиган Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида қатнашиш юзасидан йўллаган таклифини қабул қилгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

У, шунингдек, Ўзбекистонда ўтган парламент сайловлари мамлакат учун муборак бўлиши ва яхшиликка хизмат қилишини тилади.
«Ўзбекистон билан муносабатларимизни муштарак тарих, тил ва маданият асосида кучли қардошлик ришталарига таянган ҳолда стратегик шериклик деб атаймиз», деди Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Туркия етакчиси Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Абдулла Ориповнинг «Тилимиз бир, динимиз бир, иймонимиз бир» сўзларини эслаб, Туркия ва Ўзбекистон қардошлиги узоқ ўтмишга бориб тақалишини таъкидлади.

«Ўтган йили Бокуда Туркий тилли давлатлар кенгашининг 7-саммитида биргаликда қатнашдик. Ўзбекистоннинг ҳам бу кенгашга киргани унинг кучига куч, қудратига қудрат қўшди», деди у.

Эрдўған Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев бошчилигида қилинаётган янгиланишларни эътироф этди.
«Бу кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида қардошимиз Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиши учун қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр эканимизни изҳор этаман», деб таъкидлади Туркия президенти.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 27 фоизга ошган.

«Икки давлат ўртасидаги савдода илк маротаба ҳам импорт, ҳам экспорт кўрсаткичларида 1 миллиард доллардан ортиш бор», деб маълум қилди турклар етакчиси.
«Бизнес олами вакилларимизни Ўзбекистонга инвестиция киритишга доим даъват этиб турибмиз», дея қўшимча қилди Ражаб Тоййиб Эрдўған.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар