«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 13:27
ЎЗO‘Z

Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди

19 фев, 21:45 870 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди Туркия Республикаси президенти саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли имкониятларни ишга солиш, янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Транспорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, наслчилик йўналишларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, университетлар ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда замонавий қўшма клиникалар ва диагностика марказлари ташкил этиш, кичик бизнес, тўқимачилик каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш таклифи кўриб чиқилди.

«Самимий руҳда ўтган учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани яна бир бор тасдиқланди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Aбдулазиз Комилов ва Мавлут Чавушўғлу ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзоладилар 07 авг, 06:39
  • Абдулазиз Комилов Туркия президенти билан учрашди 07 авг, 06:00
  • Туркия Президенти Ўзбекистонга келади 26 фев, 20:52
  • Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди 25 окт, 11:50
  • 2017 йилда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади 19 ноя, 15:01
  • Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған: Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг янги саҳифаси 19 ноя, 15:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда кўчада бемақсад юрган фуқароларга қарши рейд ўтказилмоқда (фото) 06 апр, 12:02 6
  • Шотландия бош шифокори карантинни бузгани учун истеъфога чиқди 06 апр, 11:38 67
  • Google коронавирусга қарши кураш учун фойдаланувчиларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда 06 апр, 11:22 110
  • Собиқ «Сетора»чи Феруза Instagram’да гуруҳнинг афсонавий хит қўшиғини куйлаб берди (видео) 06 апр, 11:11 103
  • Тошкент кўчалари бўйлаб «қўшиқ куйлаётган» БТР (видео) 06 апр, 10:53 550
  • Унaштиpилгaн қиз фожиаси 06 апр, 10:32 1 124
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 390 тага етди 06 апр, 10:16 1 014
  • Елизавета II коронавирус пандемияси муносабати билан миллатга мурожаат қилди 06 апр, 10:08 220
  • Афғонистон президентининг тансоқчиси ўлдириб кетилди 06 апр, 09:53 668
  • Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда 06 апр, 09:42 1 719
  • Коронавирус касаллиги оғир ўтишига таъсир қилувчи омиллар маълум қилинди 06 апр, 09:21 863
  • Тоғамнинг мансабига кўз тегмасин… 06 апр, 09:00 796
  • Бўлимлар