«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 07:49
ЎЗO‘Z

Хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди

19 фев, 09:23 3 890 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.
Ўзбекистон президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонда алоҳида таъкидлаб ўтилишича, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.

Ҳужжат билан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди ҳамда вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Фармон билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасида Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
- вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
- туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозими.

Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

22 март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳоким маҳалла раисининг раҳбарими? 15 мар, 11:04
  • Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади 28 фев, 08:58
  • Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди 22 фев, 11:30
  • Маҳаллаларга имтиёзли кредитлар ажратилади 19 фев, 11:21
  • Фуқаролар йиғини раисига қўшимча ҳуқуқлар берилди 19 фев, 07:58
  • Президент фармони билан янги вазирлик ташкил этилди 19 фев, 07:29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 256
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 865
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар