«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Олтинсойда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди (видео)

15 фев, 15:02 5 619 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олтинсойда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди (видео) Аниқланишича, видеода акс этган ҳолат жорий йил 14 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида юз берган.

Вилоят ИИБдан олинган маълумотга кўра, 2020 йил 14 февраль куни соат 16:05ларда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Қишлоқ хўжалиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон фармони ҳамда Бош прокуратуранинг 2019 йил 4 декабрь кунидаги 11/8-19-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой туманининг Ҳалқабод маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига тегишли ер майдонига фуқаролар М.И., М.Д., Н.Ф., Т.А., М.С. ва С.А. ноқонуний равишда қурган уйларни бузиш вақтида аҳоли томонидан ҳокимият ва кадастр вакилларига фаол қаршилик кўрсатилиб, уларнинг қонуний буйруқ талабларига бўйсунмаслик ҳолати юз берган.

Шундан сўнг, вазиятга ички ишлар органлари ходимлари аралашиб, ҳолатни юмшатмоқчи бўлган. Бироқ, вазият таранглашиб, ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида уруш-жанжал келиб чиққан.

Уруш-жанжал вақтида фуқаролар томонида тош ва таёқлар билан ходимларга тан жароҳатлари етказилган. Натижада Олтинсой тумани ИИБ ЖТСГ Конвой хизмати гуруҳи сафдор-ходими Ш.Мустафоқулов ва бўлим ҲПБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси А.Жабборов турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ш.Мустафоқуловнинг жароҳати жиддий эканлиги сабаб у касалхонага ётқизилган.

Аҳоли вакиллари орасида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтинсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар