«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 09:17
ЎЗO‘Z

Андижонда даҳшатли ЙТҲда тўрт киши вафот этди

14 фев, 12:45 2 529 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда даҳшатли ЙТҲда тўрт киши вафот этди Кеча, 2020 йил 13 феврал куни, тахминан соат 21:00 ларда, 24 ёшли Х.М. «Nexia-3» русумли автомашинада 3 нафар йўловчилар билан бирга «Андижон-Асака» автомобил йўлининг «Асака» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, Андижон тумани, «Терактаги» маҳалласи ҳудудида йўлнинг чекка қисмида ҳаракатсиз ҳолда турган 27 ёшли А.Н.нинг бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Nexia-3» автомашинаси ҳайдовчиси Х.М. ва олди йўловчи ўриндиқдаги йўловчи 24 ёшли И.Ж.лар ҳодиса содир бўлган жойида, йўловчилар 24 ёшли М.Б. ва 20 ёшли Н.П.лар эса кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳурматли фуқаролар йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Тезликни меъёридан ошириб ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг! Сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз ва яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда даҳшатли ЙТҲда тўрт киши вафот этди 14 фев, 12:25
  • Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиши натижасида 2 киши қурбон бўлди 12 фев, 15:40
  • Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди 01 фев, 12:53
  • Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди 28 дек, 21:43
  • Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди 23 ноя, 14:13
  • Аввал Spark, кейин Nexia уриб юборган аёллар вафот этди 02 окт, 23:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 0
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 0
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 561
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 057
  • Бўлимлар