«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:19
ЎЗO‘Z

Андижонда даҳшатли ЙТҲда тўрт киши вафот этди

14 фев, 12:25 3 826 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда даҳшатли ЙТҲда тўрт киши вафот этди Кеча, 2020 йил 13 феврал куни, тахминан соат 21:00 ларда, 24 ёшли Х.М. «Nexia-3» русумли автомашинада 3 нафар йўловчилар билан бирга «Андижон-Асака» автомобил йўлининг «Асака» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, Андижон тумани, «Терактаги» маҳалласи ҳудудида йўлнинг чекка қисмида ҳаракатсиз ҳолда турган 27 ёшли А.Н.нинг бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Nexia-3» автомашинаси ҳайдовчиси Х.М. ва олди йўловчи ўриндиқдаги йўловчи 24 ёшли И.Ж.лар ҳодиса содир бўлган жойида, йўловчилар 24 ёшли М.Б. ва 20 ёшли Н.П.лар эса кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳурматли фуқаролар йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Тезликни меъёридан ошириб ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг! Сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз ва яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар