«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 03:45
ЎЗO‘Z

Президент Хавфсизлик кенгаши аппарати ва ДХХ раҳбарлари билан йиғилиш​​ ўтказди

13 фев, 18:38 3 252 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Хавфсизлик кенгаши аппарати ва ДХХ раҳбарлари билан йиғилиш​​ ўтказди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони томонидан ўтган йил 27 август кунги йиғилишда белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Марказий Осиё давлатларининг чегара идоралари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бориш, турли халқаро ташкилотлар билан қўшма тадбирларни кўпайтириш ҳамда хорижий шериклар билан чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев минтақада савдо, туризм алоқалари ва маданий алмашинувларни мустаҳкамлаш, одамларнинг борди-келдисини кўпайтириш мақсадида фуқаролар ва хорижлик меҳмонлар учун Давлат чегарасини кесиб ўтишда қулай шароитлар яратиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мутасадди тузилмалар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.​



Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Навоийда ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди 19 апр, 22:20
  • Президент Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди 26 фев, 20:29
  • Шавкат Мирзиёев ўтган йили 10 нафар элчини шахсан ишдан бўшатди 13 янв, 07:00
  • Шавкат Мирзиёев яна бир видеоселектор йиғилишини ўтказди 12 янв, 15:00
  • Авваллари «бунақаси бўлмаган». Хавфсизлик кенгаши мажлисидан фотосуратлар эълон қилинди 11 янв, 16:51
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди 27 дек, 10:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар