«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 06:51
ЎЗO‘Z

Сенат Трампнинг импичментига қарши овоз берди. Президент ўз лавозимида қолди

06 фев, 09:30 1 800 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат Трампнинг импичментига қарши овоз берди. Президент ўз лавозимида қолди Фото: REUTERS
Америкалик сенаторлар АҚШ президенти Дональд Трампни унга импичмент доирасида қўйилаётган барча айбловлар бўйича айбсиз деб топди.
Сенаторлар Трампга ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс олиб борган терговга қаршилик кўрсатиш бўйича қўйилаётган айбловларни кўпчилик овоз билан рад этишди.

Биринчи айблов бўйича Трампнинг оқланиши учун 52 сенатор овоз берган, 48 сенатор уни айбдор деб топган. Иккинчи айбловда ҳам 52 сенатор уни айбсиз, 47 сенатор айбдор деб топган. Трампга қарши унинг фақат бир партиядоши – республикачи Митт Ромни қарши овоз берган.

Президент айбдор деб топилиши ва лавозимидан четлатилиши учун сенаторлардан учдан икки қисми айблов бандларидан бирига овоз беришлари талаб этилган, аммо бу рўй бермади. Шу тариқа конгрессда импичмент жараёни ўз ниҳоясига етиб, Трамп президент лавозимида қоладиган бўлди.

Дональд Трамп импичмент жараёни олиб борилган АҚШнинг учинчи президенти бўлди. Импичмент жараёни биринчи бўлиб олис 1868 йилда АҚШнинг 17-президенти Эндрю Жонсонга қарши ташкиллаштирилган. Бундай жараёнга учраган иккинчи президент 42-президент Билл Клинтон бўлган. Уларнинг иккиси ҳам оқланган.

Шунингдек, 1973 йилда 37-президент Ричард Никсонга нисбатан ҳам импичмент жараёни ташкиллаштирилган, бироқ у ўзи истеъфога чиқиб кетган.

Трампга нисбатан импичмент жараёни конгресснинг вакиллар палатасида демократлар томонидан 2019 йил 24 сентябрда АҚШ президентининг Украина президенти Владимир Зеленский билан 25 июлдаги илк телефон суҳбати билан боғлиқ ҳолда бошланган. Таъкидланишича, Трамп ўша суҳбат вақтида Зеленскийга босим ўтказиб, уни АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга қарши тергов бошлашга чақирган.

Шу муносабат билан демократлар кўпчиликни ташкил қилувчи вакиллар палатаси Трампга ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгрессга қаршилик кўрсатиш бўйича иккита айблов билдирган.

Иш жорий йил январда юқори палата – сенатга суд жараёни ўтказиш учун топширилган. Сенатда кўпчиликни Трампнинг партиядошлари - республикачилар ташкил қилгани сабабли унга қарши айбловлар рад этилишига шубҳа йўқ эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Трампга қарши кўрсатма берган бир неча киши ишдан бўшатилди 08 фев, 18:13
  • “Биз жаҳаннамни босиб ўтдик”: Трамп импичмент жараёни тугаганига изоҳ берди 07 фев, 14:50
  • АҚШ вакиллар палатаси Трампнинг импичменти учун овоз берди 19 дек, 09:30
  • Трамп ўзига қарши импичмент жараёнини давлат тўнтарувига уриниш деб атади 18 дек, 10:23
  • Трамп ушбу ҳафтада АҚШ тарихида импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлиши мумкин 17 дек, 16:29
  • Сенаторлар Бразилия президентини вақтинчаликка лавозимидан четлатди 12 мая, 16:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 255
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 863
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар