«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:47
ЎЗO‘Z

Прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак — Русланбек Давлетов

04 фев, 09:43 2 897 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак — Русланбек Давлетов Русланбек Давлетов президент прописка масаласига тўхталгани Адлия вазирлигининг йўлини очаётгани, бу масала ижроси билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланишини айтиб ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов журналистлар ва блогерлар билан учрашув давомида Ўзбекистонда расмийлар нега президентнинг ўзи гапирмагунича қонунлардаги камчиликларни тан олмасликлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Бу ҳақда ким нима деган бўлса, ўзи жавоб беради. Лекин биз – Адлия вазирлиги буни гапириб келганмиз. Биз керак бўлса, [прописка тартибини енгиллаштириш бўйича] қонун лойиҳаларини кўтариб келганмиз.

Битта нарсани айтай, масалан, янги қурилган кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олганларга прописка берилиши қайсидир маънода енгиллик бўлган-ку! Адлия вазирлиги бунга жуда катта муҳокамаларда иштирок этиб эришган.

Кейин буни янги уйларни қуриб сотаётганларнинг лоббиси деб чиқишди. Бу янгилик жорий этилаётган вақтда ҳеч кимнинг хаёлида бу нарса бўлмаган.

Яъни прописка муаммосини босқичма-босқич озгинадан бўлса ҳам енгиллаштирайлик деб амалга оширилган бу иш. Давлат хизматлари агентлиги тизимида экстерриториал тамойил бўйича хизмат кўрсатилаётгани, қонунчиликка сўнгги йиллар давомида прописка тартибини юмшатиш мақсадида киритилган ўзгартириш ва кўшимчалардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида
», дейди Русланбек Давлетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, прописка тартибини енгиллаштириш фақатгина Адлия вазирлигига боғлиқ бўлмаган. Бунинг учун ўзига хос қонунчилик босқичларидан ўтилиши, вазирликлар билан келишиш талаб этилгани учун жараён чўзилган.

«Давлатимиз раҳбарининг бу масалага тўхталгани йўлимизни очяпти. Бизга халқаро тажрибани ўрганиб, шунинг асосида киритинглар деган топшириқ берилди. Бу бўйича ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур вазифанинг ижроси билан шуғулланади. Шунинг учун, прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак. Биз ҳам шунинг тарафдоримиз», дейди Руслан Давлетов.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида прописка масаласи 30 йил фуқароларнинг оёғига кишан қилингани айтган, парламент ва ҳукуматга 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди.

Президент таъкидидан кейин, ҳукумат ва парламент аъзолари прописка режимини очиқ танқид қилишга ўтишди. Жумладан, Халқаро пресс-клубнинг 25 январдаги сессиясида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида йўқ экани, у бекор қилиниши кераклиги, иқтисодий нуқтайи назардан, одамларнинг мобиллиги муҳим омиллардан бири ҳисобланишини айтган бўлса, Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов прописка инсон ҳуқуқларининг камситилиши эканини эслаб қолди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар