«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

«Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин» — Озодбек Назарбеков

29 янв, 11:23 4 918 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин» — Озодбек Назарбеков Фото: ЎзА
Ўзбекистон Маданият вазирлигида шаҳар ва вилоят бошқармалари, тизимнинг барча ходимлари қатнашган видеоселектор бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, видеоселекторда маданий мерос объектлари фаолиятини ривожлантириш, тарихий иншоотларни, уларнинг туристик салоҳиятини чуқур ўрганиб, туризм йўналишига киритиш бўйича таклифлар бериш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, соҳадаги муаммолар, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ўртага ташланди.
Видеоселектор давомида вилоят бошқармалари раҳбарларининг таклифлари тингланди. Жумладан, мақом санъатини ривожлантириш, турли танловлар ташкил қилиш, бахшичилик санъатини юксалтириш бўйича фикрлар билдирилди.

Маданият вазири вазифасида иш бошлаган вазир Озодбек Назарбеков вазирлик тизимини буткул ислоҳ қилиш бўйича ўз фикр ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталди.

Фото: ЎзА
- Видеоселектордан асосий хулосангиз адолат бўлсин. Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин. Аввало, шу соҳани коррупциядан тозалашимиз лозим. Маданият вазирлигидан то энг қуйи тизимгача адолат ўрнатилади. Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин ёки у менга душман бўлади. Президент менга ишонди, адолат ўрнатади, деб ишонди. Бу ёғига адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб тизимни тозалаймиз. Коррупцияга қарши курашишда эса менга ҳалол жамоа керак.

Президентимиз айтган ҳалоллик вакцинаси нима? У аввало кўнгилни тозалаш, ҳаромни нима эканини англаб ундан ҳимояланишдир. Фарзандларингизга ҳалол луқма едиринг. Бу борада республика маданият ходимлари барчага ўрнак бўлиши лозим.

Адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб маданият тизимини коррупциядан тозалаймиз
, - дейди Озодбек Назарбеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 40
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 560
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 461
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар