«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:45
ЎЗO‘Z

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгармоқда?

26 янв, 14:30 5 259 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгармоқда? «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун кучга киради
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 19 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2019 йил ноябрда имзоланган «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун шу йилнинг 1 февралидан бошлаб кучга киради.

Ушбу қонун тўлов хизматларини етказиб берувчи ва тўлов хизматларидан фойдаланувчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тўловларни амалга ошириш ҳамда тўлов хизматлари кўрсатиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Қонуннинг 63-моддасида у расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ошади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

Шунинг билан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб:

Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз - 223 000 сўм миқдорда қолдирилган.

Моддий ёрдамнинг янги миқдорлари кучга киради
Давлат раҳбарининг юқорида таъкидланган қарори билан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамларнинг 1 февралдан бошлаб ҳисобланадиган янги миқдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, 14 ёшгача бўлган:
- битта болали оилаларга 131 000 сўм;
- иккита болали оилаларга 217 000 сўм;
- учта ва ундан ортиқ болали оилаларга 304 000 сўм миқдорда нафақа тўланади.

Шунингдек, 1 февралдан бошлаб, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434 000 сўм, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдори эса 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача миқдорларни ташкил этади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тариф сеткалари амалга киритилади
Президентнинг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдорини ошириш тўғрисидаги қарорига асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бюджет муассаса ва ташкилотлари ходимларининг янгиланган лавозим тариф ставкалари миқдорларини тасдиқлади. Мазкур янгиланган тариф сеткаси жорий йилнинг 1 февралидан кучга кириши белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 204
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар