«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:42
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун ягона ва энг тўғри йўлдир»

24 янв, 11:59 2 725 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун ягона ва энг тўғри йўлдир» Tashkent City’даги Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда.

Тадбир МТРКнинг тўртта телерадиоканали, бешта телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, бешта нодавлат телеканал ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, президент ўз нутқини сайловлар ва демократик ислоҳотларга оид фикрлар билан бошлади.

«Барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиман, демократик ислоҳотлар йўли – биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўлдир. Жамият – ислоҳотлар ташаббускори деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент сиёсий партияларнинг ўз электорати билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, партияларнинг сиёсий фаоллигини ошириш муҳимлигини қайд этди.

«Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказишнинг уч поғонали тизимини оптималлаштириш, унда туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим», – деди давлат раҳбари.

Қайд керакки, Ўзбекистонда бунгача бош ислоҳотчи — давлат бўлиб келган ва бу сиёсат даражасига кўтарилган, барчаси «юқори»дан белгиланар эди. Энди эса ислоҳот жамиятдаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Халқни қийнаётган муаммолар эса ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги кайфиятлар, халқ қабулхоналари ва бошқа «барометрлар» орқали аниқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар