«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 07:21
ЎЗO‘Z

Тошкентда «Кобальт» светофорда тўхтаб турган тўртта машинага келиб урилди

15 янв, 09:28 3 495 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда «Кобальт» светофорда тўхтаб турган тўртта машинага келиб урилди Кеча, 14 январ куни кечаси ижтимоий тармоқларда Учтепа туманида содир бўлган воқеа жойидан олинган фотосуратлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

14 январ куни эрталаб соат 22:50 да Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида 102 рақамига хабар тушган.

«Кобальт» русумли автомашина ҳайдовчиси 37 ёшли Т.Тоҳир светафорнинг тақиқловчи сигналида тўхтаган бир нечта автомобил, жумладан: иккита «Матиз», «Спарк» ва «Нексия-3» русумли автомашиналар билан тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида «Кобальт» ҳайдовчиси, «Матиз» ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, шунингдек яна бир «Матиз» йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

«Кобальт» автомобилининг светофор олдида тўхтаб турган машиналарга келиб урилиши сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» тўхтаб турган «LACETTI» орқасидан келиб урилиши оқибатида икки машина ҳам ёниб кетганди.

«LACETTI» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси 6 ёшли Д.М. қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна икки йўловчи — 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлишганди.

«BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди. Икки нафар йўловчининг ҳалок бўлишига, яна икки кишининг шифохонага тушишига сабабчи бўлган ўша ҳайдовчи бироз муддатдан сўнг ушланиб, унинг шахси аниқланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 59
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 60
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 56
  • Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди 10 мая, 19:53 394
  • Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди 10 мая, 17:37 316
  • Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди 10 мая, 15:12 736
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 0
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 0
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 38
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 49
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 273
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 37
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 49
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 282
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 48
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 46
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 122
  • Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади 10 мая, 21:00 62
  • Бўлимлар