«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:28
ЎЗO‘Z

Пойтахт тез тиббий ёрдам станциясига 150 та реанимобил топширилди

10 янв, 22:23 4 774 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пойтахт тез тиббий ёрдам станциясига 150 та реанимобил топширилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус санитар автотранспорт парки ҳам янгиланди. 2017- 2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1500 та тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинди. Натижада бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Охирги йилларда тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг дори воситалари бўйича нархи республика бўйлаб қарийб ўн баробарга ўсиб, 5 800 сўмга етди.

Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилди ва 844 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида тез тиббий ёрдам таянч пунктлари ташкил этилди. Бунинг натижасида тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди.

Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 190
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 144
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 313
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 125
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 99
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар