«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:08
ЎЗO‘Z

“Иккинчи жаҳон урушини Германия ва Совет Иттифоқи бошлаган”

10 янв, 22:00 4 805 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Иккинчи жаҳон урушини Германия ва Совет Иттифоқи бошлаган” Польша парламентининг қуйи палатаси – сейм Россия сиёсатчилари, хусусан, президент Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Польшанинг роли ҳақидаги “иғвогарона” ва “ёлғон” сўзларини қоралади. Бу ҳақда Azon.uz нашри хабар бермоқда.

Cейм қабул қилган резолюцияга кўра, Иккинчи жаҳон урушини икки тоталитар тузум – нацистлар Германияси ва коммунистик Совет Иттифоқи бошлаган. Шунингдек, ҳужжатда Гитлер ва Сталин 1939 йилнинг 23 августида махфий пакт тузганидан кейин бошланган тажовузнинг илк қурбонлари Польша ҳамда Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлгани айтилган.

Резолюцияда Совет Иттифоқининг “учинчи рейх”га қарши курашдаги ҳаракатлари эътироф этилган бўлса-да, бироқ бу Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларига мустақиллик ва суверенитетни олиб келмагани, инсон ҳуқуқларини таъминламагани таъкидланган.

Россия президенти Владимир Путин ўтган йилнинг 20 декабрида, кейин 24 декабрида Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, урушнинг бошланишида Польшанинг ҳам айби бор, мамлакат раҳбарияти антисемит бўлган. Шунингдек, Путин 1939 йилгача Польшанинг Германиядаги элчиси бўлган Юзеф Липскийни “аблаҳ ва антисемит чўчқа” деб атади.

Шундан сўнг Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия президенти кўп марта атайин Польша ҳақида ёлғон гапирганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар