«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:15
ЎЗO‘Z

Қарздор алиментчилардан 30 млн. сўмдан ортиқ қарзлар ундирилди

09 янв, 18:58 3 109 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарздор алиментчилардан 30 млн. сўмдан ортиқ қарзлар ундирилди Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 26.02.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Пармонов Элибек Рустамовичдан ундирувчи Ҳасанова Меҳринур Ғаниевна фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Э.Пармонов 2014 йилда Россия федерациясига чиқиб кетганлиги аниқланган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

МИБ Қоракўл туман бўлими қидирув бўйича инспектори ҳамда Қоракўл туман ИИБ ходимлари хамкорликда олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор Э.Пармонов 06.01.2020 йил куни МИБ Қоракўл тумани бўлимига олиб келинди.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Э.Пармоновга оиласи ва фарзандлари олдидаги мажбуриятлари тушунтирилгач, қарздордан 2016 йил 26 февралдан 2020 йил 01 январ кунига қадар бўлган 31 451 000 (ўттиз бир миллион тўрт юз эллик бир минг) сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилди.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Когон шаҳар туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 23.07.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Дилов Фируз Джураевичдан ундирувчи Усманова Дилбар Матмуратовна фойдасига икки бир вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Диловдан 37 041 185 сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар