«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исботланди

08 янв, 09:20 5 157 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исботланди Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.

Халқаро тадқиқотда дунёнинг 49та давлатидан 130 минг киши иштирок этди. Олимлар тузни кам истеъмол қилиш ва юрак-қон томири тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилиб кўришди. Тадқиқотда юқори ва нормал қон босимига эга кишилар алоҳида ўрганилиб, натижалар таққосланди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, организмдаги туз миқдори муайян кўрсаткичдан пастга тушса, бу жиддий хавф уйғотади. Шу билан бирга натрийнинг юқори қон босимига эга кишилар учун зарарли эканлиги таъкидланди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, дунё аҳолисининг атиги ўн фоизигина туз истеъмолини камайтириши керак, қолганларга эса бундай парҳездан фойда йўқ.

Бугунги кунда парҳезшунослар соғлиқни сақлаш мақсадида кундалик рациондан тузни камайтиришни маслаҳат беришади, бироқ бу, аксинча, юрак ва қон томирларидаги муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тузни доимий равишда кўп истеъмол қилиш (кунига беш граммдан кўп бўлса) қон босимининг ошишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 173
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 58
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 197
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 152
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 321
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар