«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 02:00
ЎЗO‘Z

Бой бўламан десангиз... садақа қилинг!

07 янв, 15:23 6 294 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бой бўламан десангиз... садақа қилинг! Ҳар сафар ёзмоқчи бўлган, айтмоқчи бўлган гапларим мутлақо риё учун эмас. Кошки саҳифада ўқилса, ё кимдандир эшитилса, ибрат олишга арзиса, фойдаланилса, бир миқдор, бир зарра каби савоб топилса деган умидим бор...
*****
Бундан уч йил олдин мен учун ҳеч ким бўлмаган бир аёлнинг илтимосига биноан мутлақо бирор эвазсиз фарзандига яхшилик қилгандим. У аёлни ҳам, фарзандини ҳам қайтиб кўрмасам керак. Ёрдамимдан мақсад, савоб умидида фақат Аллоҳ учун эди. У қилган яхшилигим ëдимдан бутунлай чиқиб кетганди. Бир неча кун олдин эсимга тушди. "Сабаб?" дерсиз...

Мен анчадан бери орзу қилаётган, аммо ета олмаётган ниятимга бир киши Аллоҳ учун қайтариб қўйди. Яна, фарзандимнинг иккитасига – зиёдаси билан. Биламанки, иймон келтирган Зотим, у кишига унданда зиёдаси билан қайтаради...
*****
Ушбу мавзуни тайёрлаёганимда, Тошкентга бошқа шаҳардан келиб ишлайдиган ёш йигит танишимиз қўнғироқ қилди. "Ака, сиз билан иккаламизнинг орамизда бир ибратли воқеа бўлган, сиз буни билмасангиз ҳам керак. Шуни ёзиб чиқсангиз" деб қолди. "Қандоқ воқеа экан?" дедим.

"Бир кун иш вақти тугагандан кейин супермаркетга бориб ул-бул егулик сотиб олмоқчи бўлдим. Иш жойимдан чиқиб кетаёганимда йўлда муҳтож одамни кўриб қолдим. Раҳмим келиб, чўнтагимдан битта 5 минг сўмликни чиқариб бердим. Олдидан узоқлашмоқчи бўлганимда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг "Ўзингизга яхши кўрганингизни бошқаларга ҳам яхши кўринг" деган ҳадиси шарифлари ёдимга тушиб қолди. Чўнтагимда яна бир дона беш минг сўмлик бор эди. Униям бердим. Ёнимда пул қолмади.

Макрога бориб, шунчаки айланиб қайтиб келдим. Офисга кириб, ошхонани қарадим, егуликдан ҳеч нарса қолмабди, ҳатто нон ҳам йўқ. Хонамдаги иш столимга ўтиб, ноутбукимни ёқдим. Қорним оч. Эрталабгача нимадир қилишим керак. Хаёлимдан шу ўтиб турганди, телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим, сиз экансиз. "Қаердасиз?" дедингиз. "Ишхонамдаман" дедим. "Ташқарига чиқасизми, мен келиб қолдим, бир жойга ўтиб келамиз" дедингиз. Чиқдим. Иккаламиз супермаркетга бордик. Ишонасизми, мен ярим соат олдин олмоқчи бўлиб, сотиб ололмай қайтиб кетган нарсаларимни тўрт баробаридан ҳам кўпроғини сотиб олдингиз...

Сиз бир яхшиликни Аллоҳ учун деб қилиб қўяверинг. Сиз унутарсиз, лекин сизнинг ишингизни Аллоҳ унутмайди...
*****
Яқинда бир кишини хайрли ишга таклиф қилдик. Айтдик-ки, "сизга бу дунëда қайтмайди. Қилган саҳоватингиз бутунича фақат охиратингизга заҳира бўлади"...
Ростини айтаман, бу таклиф қилишимизнинг ўзи осон бўлмади. Минг хижолатчилик, минг истиҳола бор эди. У киши ҳеч бир иккиланишсиз қабул қилди...

Мен бу ерда айтмоқчи бўлганим шуки, таклифни қабул қилишда ҳам фарқ бор. У киши қабул қилди ва хайрлашувимиз чоғида бутун умр эсдан чиқмайдиган сўз айтди.
Қўлларини кўксига қўйди-да, "Мени шундай хайрли ишга муносиб кўрганингиз учун катта раҳмат, бошим осмонга етди" деди...

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 244
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 365
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 60
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 42
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 14
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 19
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 136
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 101
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 103
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 35
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 183
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 222
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 67
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 154
  • Бўлимлар