«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:58
ЎЗO‘Z

Straus House иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди

03 янв, 23:24 2 733 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Straus House иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди Фото: Straus House
Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур жиноят иши 2019 йил 25 сентябрь куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Straus House МЧЖ мансабдор шахслари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахсларга Жанубий Африка Республикасидан ҳар бирининг нархи 1 миллион 800 минг сўмдан бўлган «острич» (қора бўйин) зотли туяқуш жўжаларини 90 кун муддат ичида етказиб бериш юзасидан олди-сотди шартномаларини расмийлаштирган.

Улар фуқаролар ишончига кириб, кейинчалик етказиб берилган туяқуш жўжаларини 12 ойдан сўнг, тирик вазнини 80 минг—90 минг сўмдан шартнома асосида қайтариб сотиб олиш, ушбу жараёнда бепул ветеринарлик хизматини кўрсатиш юзасидан ваъдалар берган. 2019 йилнинг январь—июнь ойлари давомида жами 731 нафар жисмоний ва юридик шахс билан шартномалар расмийлаштирган.

Шартнома шартларига кўра, жами 16,1 миллиард сўм (шу жумладан, 3,8 миллиард сўм фуқароларнинг кредит маблағлари ҳисобидан) миқдорида тўловларни жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақами орқали қабул қилиб, белгиланган муддатда жами 319 нафар жисмоний ва юридик шахсга туяқуш жўжаларини етказиб бермасдан ўзгаларнинг 7,2 миллиард сўм миқдордаги пул маблағларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

2019 йилнинг 25 сентябрь куни Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2019 йил август ойига қадар Straus House МЧЖ ҳисоб рақамига туяқуш жўжалари учун жами 13,6 миллиард сўм миқдорда пул маблағлари кирим қилиниб, улар қуйидаги тартибда тақсимланган:

- 543,8 миллион сўм миқдоридаги пуллар туяқуш озуқаси сотиб олиш учун;
- 5,6 миллиард сўм миқдоридаги пуллар молиявий қарзлар учун;
- 5,2 миллиард сўм миқдоридаги пуллар туяқуш жўжалари учун;
- 299,9 миллион сўм миқдоридаги пуллар жамият фаолиятини ОАВда реклама қилиш учун;
- 296,1 миллион сўм миқдоридаги пуллар жамиятга автомашина сотиб олиш учун (2 дона Gentra, 1 дона Spark русумли автомашина);
- 302,5 миллион сўм миқдоридаги пуллар жамиятнинг корпоратив пластик картасини тўлдириш учун;
- 226,5 миллион сўм миқдоридаги пуллар хизмат сафарлари харажатлари учун сарфланган.

Бундан ташқари, Иброҳим Исроилов томонидан молиявий ёрдам кўринишида олинган ўзининг шахсий пластик карточкасига кўчириб олган 3,7 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағларидан 745 миллион сўми аввал содир қилган фирибгарлик жинояти бўйича моддий зарарни қоплаш учун, қолган пуллар эвазига онаси номига Lacetti русумли, тоғаси номига 1 дона Malibu 2 русумли, 1 дона Lacetti русумли автомашиналар сотиб олиш учун, ўзи яшаб турган уйини қайта таъмирлаш учун, ўзи истиқомат қилган маҳаллада 700 метр йўлга асфальт ётқизиш учун, оилавий Туркия, Таиланд давлатида дам олиш учун ҳамда Умра сафарларига бориш учун сарфланганлиги аниқланди.

Жиноят иши бўйича жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида 2018—2019 йилларда ишлаб чиқарилган 6 та замонавий автомашина ва Исроилов яшаб келган 3 қаватли уй ҳатланди.

Straus House МЧЖ ҳисоб рақамидан туяқуш жўжаларини сотиб олиш учун импорт шартномасига асосан, Покистонга ўтказилган 200 минг доллар миқдордаги пул маблағларини Тергов департаментининг депозит ҳисоб рақамига қайтариш юзасидан Покистон компанияси раҳбари билан алоқа ўрнатилиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўровномалар юборилган.

Ҳозирда ушбу 200 минг доллар пул маблағлари Покистондан қайтариб олиниб, Тергов департаментининг ҳисоб рақамига ўтказилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судда кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Straus House МЧЖдан жарбланганлар 319 нафарни ташкил этади. Тергов давомида чув тушган фуқароларнинг барчаси сўроқ қилинди. Етказилган умумий зарар 7,2 миллиард сўм бўлиб, шундан 5,6 миллиард сўми ундирилган. Нақд пул шаклидаги маблағ 1,9 миллиард сўм, ҳатланган мол-мулклар миқдори эса 3,7 миллиард сўмдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар