«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 21 млрд доллардан ошди

27 дек, 12:33 3 353 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 21 млрд доллардан ошди Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 9 ойи учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига ташқи қарздорликларнинг ортиши, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг жалб қилиниши ҳамда улар бўйича «йиғилиб қолган» мажбуриятларнинг сўндирилиши ва келиб тушаётган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўсиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Юқорида келтирилган омилларнинг таъсири остида тўлов балансининг жорий ҳисоби 1,4 млрд. долларга тенг дефицитни кўрсатди. Бунда, савдо баланси ва халқаро хизматларнинг манфий сальдоси (6,1 млрд. долл.) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг мусбат сальдоси (4,7 млрд. долл.) билан қисман қопланди.

Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси резидентлар молиявий мажбуриятларининг кўпайиши (6,1 млрд. долл.), шунингдек резидентлар томонидан молиявий активларнинг сотиб олиниши (1,3 млрд. долл.) натижасида 4,8 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, резерв активлари 662 млн. долларга кўпайди.

Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси жорий йилнинг 1 октябрида 13,7 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, қолган мамлакатларга нисбатан давлат бошқаруви ва банк секторлари «соф кредиторлар», бошқа секторлар эса «соф қарздорлар» ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи жорий йилнинг 1 октябрида 21,5 млрд. долларни ташкил қилган бўлиб, ундан 13,8 млрд. доллари давлат секторининг қарзлари, 7,7 млрд. доллари хусусий ташқи қарз ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 1
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар