«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:50
ЎЗO‘Z

«Явка» тарихдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу яхши белги сифатида кўрилмоқда

22 дек, 22:58 3 962 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Явка» тарихдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу яхши белги сифатида кўрилмоқда Марказий сайлов комиссияси 22 декабрь кунги сайловда умумий сайловчиларнинг (18,7 млн) 71,1 фоизи (13,3 млн) қатнашгани тўғрисида маълумот берди.
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳолатни ижобий баҳолаган.
«Албатта бу рақам ичида бир киши бутун оила аъзолари номидан овоз берганлар ҳам бор. Аммо шундай бўлсада, анча ишонарли рақам бу.

Аввалги йилларда бу рақам ҳеч қачон 85 фоиздан кам бўлмаган. Илгари қатнашган сайловчилар сонини сунъий кўпайтириш учун роса ҳаракат қилишган. Келинг, солиштириш учун аввалги сайловлардаги «явка»ни кўриб чиқамиз:

2016 йил (Президентлик сайлови) – 87,73%;
2015 йил (Президент) – 91,08%;
2014 йил (Парламент сайлови) – 88,94%;
2009 йил (Парламент) – 87,8%;
2007 йил (Президент) – 90,6%;
2004 йил (Парламент) – 85,1%;
2002 йил (Референдум) – 91,58%;
2000 йил (Президент) – 95,1%;
1999 йил (Парламент) – 95,03%.

Жорий йилда сайловда иштирок этиш фоизининг кам бўлгани халқимизнинг сиёсий қизиқиши аввалги йилларга қараганда камайиб кетганини англатмайди. Аксинча, бу – сайловларда кўзбўямачиликлар, «явка»ни кўтариш учун овозларни сохталаштириш ҳамда қўшиб ёзиш кам бўлганини англатади.

Бу жуда қувонарли ҳол, мен Сизга айтсам! Браво! Шу темпни сақлаб қолиш, келгуси йилларда рақамларни янада шаффофлаштириш керак!», дея ёзади блогер.

Блогер Нозим Сафари ҳам бу ҳолатни яхши белги сифатида қабул қилган. «Сайловлар якунланди. 71 фоиз явка билан. Кузатувчилар фаоллашуви сабаб рақамлар реалга яқинлашди деб ўйлайман. Прогнозларимиз ўзини оқлади», дейди у.

Блогер Муҳрим Аъзамхўжаев эса келаси сафар экзит-поллар ҳам бўлишига умид билдирган.

«Бу сафар иштирокчилар сонини реал кўрсаткичларга ҳаминқадар яқинлаштирдик (71,1 фоиз — тарихда 85 фоиздан пастламаган кўрсаткич бу!), келаси сафар экзит-поллар ҳам бўлар, сўровномалар ҳам ўтказилар, сайлов тугаши билан ғолиблар ўз ғалабасини тантана қилишни бошлашини ҳам кўрармиз», дея ёзган у.

Сайловдаги давомат нисбатан камроқ бўлганига бошқачароқ изоҳлар ҳам бор:

Saylovchilar soni kamaygani shaffoflik bilan bog‘lashyapti. Bo‘lsa bordur. Lekin o‘tgan yillar ovozlar soni ko‘pligi kelmaganni ham keltirishganida. Tushdan so‘ng uyma uy yurib chaqirilganiga guvohman. Bugun kelmagan bn hech kim qiziqmadi

— Sultansha (@Shukronaxon) December 22, 2019

Айни вақтда Европа ва АҚШдаги айрим сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Хорижда жами 55 та сайлов участкаси ташкил қилинган ва 1 миллион 697 минг 647 сайловчи рўйхатга олинган. Хорижда яшовчи тахминан 89 минг ватандош муддатидан аввал овоз берган эди.

Сайловларнинг дастлабки натижалари 23 декабрь куни соат 14:00да эълон қилиниши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар