«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

12 дек, 22:14 3 509 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди Янги йил айёми яқинлашгани сари айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаяди.

Хусусан, куни кеча Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Р.С. тўхтатилиб унинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 3 минг дона пиротехника воситаларини борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.З.нинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадоннинг ертўласида 3 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро К.М. 427 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар