«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 03:37
ЎЗO‘Z

Солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берилди

07 дек, 09:20 2 965 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берилди Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Бугун, 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун моҳиятига бағишлаб Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси бошлиғи Комилжон Эрназаров Кодексда тадбиркорлар ва умуман солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, солиқ назоратининг янги тартиби (камерал текширув, сайёр текширув, солиқ аудити) солиқ тўловчининг таҳлика-таҳлили асосида таклиф этилмоқда.

«Таҳлика-таҳлил дастури инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини мезонлар асосида хавфлилик даражасига қараб 3та сегментга, яъни яшил, сариқ, қизил йўлакларга ажратади.

Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади ҳамда уларга молиявий жарималар қўлланмайди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисобварақ-фактураларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади ва ушбу корхоналар доимий назоратда бўлади. Ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олади», деди Комилжон Эрназаров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 189
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 72
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 144
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 82
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 52
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 16
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 21
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 116
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 25
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 36
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 200
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 37
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 39
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 100
  • Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади 10 мая, 21:00 54
  • Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари 10 мая, 20:33 67
  • Қон томирлари учун хавфли бўлган 3 маҳсулот 10 мая, 20:09 155
  • Бўлимлар