«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:07
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги МДҲ Адлия вазирлари кенгаши йиғилишида илк бор тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди

29 ноя, 11:16 2 358 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги МДҲ Адлия вазирлари кенгаши йиғилишида илк бор тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов илк бор тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди. Йиғилиш кун тартибидан аҳолига давлат (маъмурий) хизматлари кўрсатиш механизмлари, фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашда вазирликлар ролини ошириш каби масалалар ўрин олди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгаши раиси, Беларусь адлия вазири Олег Слижевский Ўзбекистон томони ўзини минтақадаги энг фаол мамлакат сифатида намоён этгани, Ўзбекистоннинг Кенгашга аъзо бўлгани уни ривожлантиришга янги суръат ва туртки бағишлашини қайд этиб ўтди.

Русланбек Давлетов Ўзбекистонда ҳуқуқ ва адлия соҳаларида амалга оширилаётган сўнгги ўзгариш ва ислоҳотлар хусусида сўзлаб берди. Вазир йиғилиш иштирокчиларига фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, аҳолига давлат хизматлари ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сони геометрик прогрессияда ортиб бораётгани қайд этилди. Ушбу марказлар орқали 2018 йил давомида 5 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилган бўлса (2017 йилга қараганда 40 марта кўп), ушбу кўрсаткич 2019 йил бошида 10 млн.га етди.

Адлия вазири ўз сўзида таъкидлаганидек, Ўзбекистон бепул юридик ёрдамни ривожлантириш соҳасида муҳим қадам қўйди. Жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилган “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали бунга мисолдир, унда ҳар ким онлайн тартибда бепул ҳуқуқий маслаҳат олиб, ҳуқуқ соҳасидаги турли саволларга жавоб олиши мумкин. Мазкур веб-ресурс аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Биргина олти ой давомида (жорий йилнинг май ойидан октябрь ойигача) “Аdvice.uz” (e-maslahat.uz) порталига 50 мингдан зиёд фойдаланувчи кирди, онлайн тартибида 11 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.

“Advice.uz” (e-maslahat.uz) порталини қўллаб-қувватлаш ва доимий такомиллаштириб бориш мақсадида ташкил этилган “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти мазкур ташаббуснинг мантиқий давоми бўлди. Унинг жойлардаги бўлинмалари аҳолининг кенг қатламига бепул ҳуқуқий маслаҳатларни тақдим этади.

Адлия вазирлигининг Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги роли, аввало, амалдаги қонунчиликда коррупция ҳолатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа қонун бузилишлари учун шароит яратиб берувчи “оқ доғлар”, қоида ва меъёрларни аниқлашдан иборат эканлиги алоҳида қайд этилди.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияга шароит яратувчи қоида ва нормаларни аниқлаш мақсадида уларнинг таҳлилини амалга оширмоқда. Адлия вазири буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш методикаси тасдиқланиб, унинг асосида
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш амалиётга тадбиқ этилди. Адлия вазирлиги коррупцияга қарши экспертиза ўтказишнинг институционал асосларини ишлаб чиқмоқда. Ушбу йўналишдаги ишлар доирасида тез орада вазирликда мазкур экспертизани ўтказиш бўйича махсус бўлим очиш режалаштирилмоқда.

Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон адлия вазирлари ҳам ўз мамлакатларининг юқорида қайд этилган йўналишлардаги тажрибаси, мавжуд муаммолар ва имкониятлар тўғрисида сўзлаб берди.
Йиғилиш якунлари бўйича иштирокчилар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг 15-йиғилишини 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Қирғизистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумот учун: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгаши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашларининг органи ҳисобланиб, уларнинг ваколатига кирувчи функция ва вазифаларни бажаради, хусусан, адлия вазирликлари билан ҳамкорлик қилиш, МДҲга аъзо давлатлар қонунчилигини уйғунлаштириш, аъзо давлатларнинг ҳуқуқий сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича маълумот алмашади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар