«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:53
ЎЗO‘Z

Хитой Австралиядан бошпана сўраган «жосус»ни товламачи деб атади

24 ноя, 17:15 2 299 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой Австралиядан бошпана сўраган «жосус»ни товламачи деб атади Фото: Reuters
Австралиядан сиёсий бошпана сўраган гўёки Хитой махсус хизмати ходими бўлган шахс аслида товламачи бўлиб, илгари ана шундай жинояти учун судланган, деб маълум қилди Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлигининг Шанхайдаги бўлинмаси.

"Ўзини хитойлик "махсус агент" деб атаган Ван Лицян Фуцзянь провинциясида туғилган бўлиб, 26 ёшда, ишсиз, суд ишига алоқадорлиги сабабли қочиб юрибди", - дейилади бўлинма баёнотида.

Шанхай полициясининг маълумотига кўра, Ван Лицян 2016 йил октябрда Фуцзянь провинцияси халқ суди томонидан товламачилиги учун бир йилу уч ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Қайд этилишича, Ван Лицян 2019 йил февралда 4,5 миллион юань миқдоридаги яна бир товламачилик ишига аралашиб қолган. У апрелда Ҳонгконгга ўтиб кетган. Текширувларга кўра, унинг паспорти ва Ҳонгконг фуқароси эканлиги ҳақидаги ҳужжат сохта эканлиги аниқланган.

Аввалроқ Лицян Австралия нашрларига берган интервьюсида Австралия хавфсизлик ва разведка хизматига (ASIO) Хитой ҳарбий разведкасининг Ҳонгконгдаги катта офицерлари шахсини ошкор қилганини айтган. Бундан ташқари, у Австралия махсус хизматига Пекин Ҳонгконг, Тайван ва Австралиянинг сиёсий ишларига қандай аралашиши ва молиялаштириши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этганлигини маълум қилган.

Лицяннинг айтишича, у Тайванда аҳолининг сиёсий қарашларини ўзгартириш билан шуғулланувчи «киберармия» фаолиятини бошқарган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 1
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар