«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 04:57
ЎЗO‘Z

Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда (фото)

21 ноя, 23:23 4 258 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда (фото) Наманганда 18 гектар майдонда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. 20 ноябрь куни Тошкентда MJ Developers қурилиш компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳага старт берилди, дея хабар қилди Namangan Square матбуот хизмати.

Тахминан 325 минг квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини жойлаштириш мўлжалланмоқда. Улар қаторида — Фарғона водийсида илк осмонўпар бино бўлиши кутилаётган иккита иншоот ҳам ўрин олган.

10 гектардан ортиқ парк майдонида эса ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.

Лойиҳа югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, воркаут ва скейтинг учун тўлақонлимайдонларни, шунингдек баскетбол, теннис, футсал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Мажмуада, компания вакилларининг сўзларига кўра, илғор «яшил» технологиялардан фойдаланади.

Компания 2021 йилда Namangan Square ҳудудида 10 минг кишининг истиқомат қилишини ҳисоб-китоб қилмоқда.
Namangan Square ҳиндистонлик таниқли архитектор Ҳафиз Контрактор томонидан лойиҳалаштирилган.

MJ Developers сайтида қайд этилишича, компания Ўзбекистонда яна иккита лойиҳани амалга оширмоқда. Улар Бухорода 4 юлдузли меҳмонхона ва Тошкентда кўчмас мулк объектларидир. Улар Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда иккита 50 қаватли осмонўпар бино қурилади 22 янв, 11:51
  • Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади 29 авг, 20:30
  • Марказий Осиёдаги энг баланд бино Тошкентда қад ростлайди 06 июл, 06:00
  • Алишер Усмонов Наманганда 18 қаватли бизнес марказини қуради 07 июн, 16:04
  • Тошкент марказида 27 қаватли осмонўпар бино бунёд этилади (фото) 20 янв, 11:14
  • 2019 йилда Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун $73,4 млн ажратилади 26 дек, 14:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 151
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 161
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 202
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 187
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 292
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 287
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 321
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 238
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 346
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 523
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 306
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 314
  • Бўлимлар